У ЗОТ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДУОЛАРИНИНГ ТЕЗ ҚАБУЛ БЎЛИШИ

2 йил аввал 2065 siyrat.uz

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида аҳли Мадинага қаҳатчилик етди. У Зот жума куни хутба қилиб турганларида бир киши ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, отлар ҳалок бўлди, қўйлар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизларни сероб қилсин!» деди. Бас, у Зот икки қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Жобир айтадики: «Осмон ойнадек мусаффо эди. Бирдан шамол туриб, булут пайдо қилди. Сўнгра жам бўлди. Кейин осмон мешларининг оғзини очиб юборди. Чиқиб, сувда сузиб юриб уйларимизга етиб келдик. Янаги жумагача ёмғирда қолдик. Бас, ҳалиги одам ёки ундан бошқа биров туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, уйлар йиқилиб кетди. Аллоҳга дуо қилинг уни тўхтатсин!» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва: «Атрофимизга, устимизга эмас», дедилар. Булутларга назар солсам, ёрилиб худди гулчамбарга ўхшаб Мадина атрофига тарқалди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ