Эҳтиром
1 ўн йил аввал 3268 siyrat.uz
Турк ҳукмдорларидан Султон Маҳмуд Ғазнавий тақвоси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига уйғун яшагани ва адолатпарварлиги билан машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли Султонга котиблик қиларди.
Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибни исми билан эмас, “Эй вазирнинг ўғли”, деб чақиради. Бу ҳолдан котиб сергакланиб, подшоҳни ранжитадиган бирор иш қилдимми, дея хавотирга тушади. Воқеани отасига айтиб, маслаҳат ҳам сўрайди. Аммо подшоҳ кейинроқ унинг ўғлини яна исми билан чақирганини кўриб, минг андишада подшоҳдан: «Ўғлим хатосини ўнгладими, уни яна ўз исми билан чақиряпсиз?» деб сўрайди. Подшоҳ: «Ташвишланма, доим ўғлингнинг отини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлар эдим. Ўша сафар таҳоратим йўқ бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини тилга олгим келмади», деб жавоб берди.
(«Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз» китоби.)
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Доктор Муҳаммад Саид ибн Рамазон Бутий
Мавзуга оид мақолалар