22 жумадул аввал 1446
Сафар ойининг 3-куни
 
  • Ҳижрий 180-йил 3-сафар куни (милодий 796-йил 18-апрел) Андалуснинг энг машҳур амирларидан бири Ҳишом ибн Абдурраҳмон 40 ёшида вафот этди. Ҳишом ҳижрий 139-йил Қуртубада таваллуд топган бўлиб, отаси Абдурраҳмон ўн битта фарзанди ичидан Ҳишомни Андалус ҳокими этиб тайинлади. Бу зот даврида илм-фан соҳаси янада ривожланди.
  • Ҳижрий 405-йил 3-сафар куни ҳижрий тўртинчи аср ҳадис имомларидан бири, “Мустадрак” китоби соҳиби Имом Ҳоким Найсабурий вафот этди. Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олган бўлсин.
  • Ҳижрий 1382-йил 3-сафар куни (милодий 1962-йил 5-июл) Жазоир Франция мустамлакасидан мустақил бўлгани эълон қилинди.
  • Ҳижрий 1408-йил 3- сафар куни (милодий 1987-йил 26-сентябр) ироқлик катта тарихчи, “Муфассал фи тарихил-араб қоблал-ислам” яъни “Исломдан олдин арабларнинг муфассал тарихи” номли 10 жузлик китоб муаллифи Жаввод Али вафот этди.
06:17 / 21.10.2017
Аввалги мақола
Иймонга даъват
Тарихда бугун
Муҳаррамнинг 1-6 кунлари
Муҳаррамнинг 1-куни Ҳижрий 1318-йил 1-муҳаррам куни Усмонлилар султони Абдулҳамид II Байтуллоҳни зиёрат қилувчи ҳожиларга хизмат қилиш ва сафар машаққатини енгиллатиш мақсадида темир йўл қуришга ам...
05:41 / 27.06.2020 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг16-куни
Ҳижрий 1089-йил 16-зулҳижжа (милодий 1679-йил 29-январ) Буюк тарихчи олимлардан бири Абдулҳай ибн Муҳаммад Акрий Ҳанбалий вафот этди. Бу зот Ҳанбалий фиқҳи алломларидан бири ҳисобланади. Унинг энг...
11:35 / 28.08.2018 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг 15-куни
Ҳижрий 1332-йил 15-зулҳижжа (милодий 1914-йил 2-ноябр) Туниснинг буюк адабиётшунос олими Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Басис таваллуд топди. У Зайтуна университетини тамомлаб, таълиф ва дарс бериш билан...
11:35 / 28.08.2018 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг 14-куни
Ҳижрий 356-йил 14-зулҳижжа (милодий 967-йил 20-ноябр) Ҳижрий тўртинчи асрнинг араб адабиётининг олими Абул Фараж Али ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад Асфаҳоний вафот этди. Унинг «Ал-ағоний» кито...
11:34 / 28.08.2018 Батафсил...