23 Рамазон
1447
Сафар ойининг 29-куни
- Ҳижрий 11-йил 29-сафар куни (милодий 632-йил 28-май) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуни араб жазираси ҳудудини Рум ҳужумидан сақлаш учун аскарларга қўмондон қилиб юбордилар.
- Ҳижрий 273-йил 29-сафар куни (милодий 886-йил август ойида) Андалуснинг машҳур ҳукмдорларидан бири Бани Умайялик Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Ҳакам вафот этди. У ҳижрий 207-йил таваллуд топиб, 238-йил тахтга ўтирди. У ҳукмдор бўлса-да, лекин жангларда лашкарларга ўзи қўмондонлик қиларди.
- Ҳижрий 945-йил 29-сафар куни (милодий 1538-йил 27-июл) Усмонлилар империяси Адн портини қўлга киритди. Адн ҳокимини португаллар учун йўл очганлик ва Усмонлилар султонига итоатсизликда айбланиб, қатл қилинди.
- Ҳижрий 1005-йил 29-сафар куни (милодий 1596-йил 22-октябр) Усмонлилар султони Муҳаммад III Венгриянинг шимолида жойлашган «Акро» қалъасини 18 кунлик қамалдан сўнг фатҳ қилди. Бу жангда душман жангчиларидан 11 минг киши ҳалок бўлди. Усмонлилар бундан аввал бу қалъани мустаҳкам қўрғон билан ҳимоялангани учун 39-марта қамал қилиб, уни қўлга киритишга муваффақ бўлмаган эдилар.
04:14 / 12.11.2017
2337
Аввалги мақола
Сафар ойининг 28-куни
Тарихда бугун
1948
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
314
Тарихда бугун
Тарихда бугун
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль
ٍКўп кўрилганлар