22 жумадул аввал 1446
Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга мулойимлик билан хитоб қилади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббларидан келадиган ваҳий туфайли илоҳий улуғлик ва ҳайбатни ҳис этганлари боис ибодатни кўпайтирар, У Зотнинг розили-гини топишга қаттиқ интилар ва ўзига буюрилган ишлар-ни бекаму кўст бажаришни ўйларди. Аллоҳ таоло Ўз бан-даси ва пайғамбарининг кўнгли бўшлиги, табиати мулой-имлиги ва ҳассослигини яхши билгани учун (бошқа пайғамбарлардан фарқли ўлароқ) раҳм-шафқат ва ҳамдардлик маъносида ўзига хос юмшоқлик билан хитоб қилган. Қуръони Каримда Расулуллоҳга ўзига хос муомала ус-лубидаги илоҳий хитоблар мавжудлигини мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин. Набий алайҳиссалом ҳижрий тўққизинчи йили ваҳий орқали кўрсатма берили-шидан олдин айрим мунофиқларнинг Табук жангида қатнашмаслигига рухсат бердилар. Аллоҳ таоло бундай қилиш тўғри эмаслигини билдириб, у зотга танбеҳ берди. Чунки жангга изн берилса, мунофиқларнинг асл қиёфаси очилиб қоларди. Аллоҳ таоло буни жуда яхши биларди ва шунинг учун у зотга танбеҳ бериб деди: «Аллоҳ сени афв қилди. Нима учун уларга, то сенга ростгўй бўлганлар аниқ бўлиб, ёлғончиларни билиб олмасингдан туриб, изн бердинг?» Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз набийи кўнглига қараб, тас-кин бериш, хотиржам қилиш, изтиробга тушмаслиги ва ўзини ноқулай ҳис этмаслиги учун танбеҳ беришдан ол-дин афв қилганини, кечирганини билдирди. Модомики бирон гуноҳ ёки хато ўтмаган экан, бу ҳолат у зотга нис-батан ишончга футур етказмаслиги ва кучли муҳаббатни сўндирмаслиги ҳам маълум қилинди. Баъзи муфассирлар: «Агар Набий алайҳиссаломга «Нима учун изн бердинг?» дея дабдурустдан танбеҳомуз сўз айтилганида, қўрқувдан юраклари ёрилиб кетиш хавфи йўқ эмас эди», дейишган. Бироқ Аллоҳ таоло бунинг олдини олиб, дастлаб афв қилганини хабар беради. Шундан кейин мунофиқларга нима учун Табук жангида иштирок этмасликларига рух-сат бердинг, агар рухсат бермасанг, кимнинг узри рост ёки ёлғон эканини билиб олган бўлардинг, деган танбеҳ ва итобни келтиради. Мана шу алфозда айтилган илоҳий хитоб Аллоҳ таоло-нинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга улуғ марҳаматидир. Яхшилаб ўйлаб кўрилса, огоҳлантириш маъносидаги хи-тобдан илоҳий даргоҳда Пайғамбаримизнинг мартабалари қанчалар улуғ эканини илғаб олиш мумкин. Аллоҳ таоло Ўз расулига шундай ҳурмат-эҳтиром кўрсатганки, бошқа бандаларидан бирортаси билан шундай оҳангда сўзлашишини тасаввур этиш қийин. Бундай услубнинг муайян одоб, тартиб-қоида ва олий мартабали кишилар-нинг хушмуомалалик ва самимият асосига қурилган муо-маласидан мутлақо фарқи борлигини ва ҳар қандай юксак иззат-икром, илтифот ва мулозаматлардан юқори тури-шини теран англашимиз лозим. Айрим уламолар «Аллоҳ сени афв қилди. Нима учун уларга, то сенга ростгўй бўлганлар аниқ бўлиб, ёлғончиларни билиб олмасин-гдан туриб, изн бердинг?» оятининг итоб ёки танбеҳ маъносида келганини инкор этишади. Машҳур наҳвчи олим Нифтовайҳ раҳматуллоҳи алайҳ шундай фикр бил-диради: «Одамлар бу оятда Набий алайҳиссалом итобга олинган, деб хато қилишади. Асло ундай эмас. Аксинча, Набий алайҳиссаломга танлаш ихтиёри берилганини унутмаслик керак. Яъни мунофиқларга изн бериш ёки бермаслик олдиндан у зотнинг ўз ихтиёрларига ҳавола қилинган. Чунки у зотга илгари бу хусусда ҳеч қандай қайтариқ келмаган. Пайғамбаримиз ўз раъйларига кўра, изн берганларидан кейин ҳам барибир мунофиқларнинг кирдикори ошкор бўлиши, жангда қатнашишдан аниқ бош тортишларини Аллоҳ таолонинг Ўзи билиб, рухсат бергани учун Расулига гуноҳ ва маломат йўқлигини бил-дирган». Қози Иёз Нифтовайҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзини «Набий алайҳиссаломга изн бериш ихтиёри Аллоҳ таолонинг «Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер» деган оятида очиқ баён қилинган», дея шарҳлайди. Аллоҳ таолонинг Ўз набийига жуда мулойим оҳангда хитоб қилишига яна бир мисол «Агар биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди» оятида ҳам мавжуд. Яъни эй Муҳаммад, агар биз сени (гуноҳ ва адашишдан) сақлаб, ҳақ устида собит этмаганимизда, ҳийлакорлик ва айёрлик бобида жуда устамон ва моҳир бўлганликлари учун озроқ бўлса-да мунофиқлар томон оғишингга жуда яқин қолган эди. Лекин Бизнинг сақлашимиз сени бундан асради. Аллоҳ сени мушриклар тарафга озроқ бўлса-да оғиш ёки мойил бўлишдан сақлаб қолди. Набийини Ўзи асрагани туфайли мушриклар томонга оғмай қолганини хабар бермоқда. Аллоҳ таолонинг Қуръондаги хитоб услуби ҳақида хо-лис мушоҳада юритилса, унда Набий алайҳиссаломга нисбатан юксак эҳтиром ва эъзоз алоҳида кўзга ташланиб туради. Калом илмининг баъзи муфассир олимлари шун-дай дейдилар: «Аллоҳ таоло Одам, Нуҳ ва Довуд каби пайғамбар алайҳимуссаломга хатоларидан кейин танбеҳ берган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни эса ҳали хато ва камчилик рўй бермасдан аввал огоҳлантирган. Ғамхўрлик ва эътибор маъносидаги бундай огоҳлантириш туфайли Набий алайҳиссалом хато қилишдан жуда эҳтиёт бўлиб, ҳар бир ишга Аллоҳнинг қудратини ҳис этган ҳолда қўл урганлар ва У Зотнинг назаридан қолмаслик пайида бўлганлар. Мана шу ҳолат Расулуллоҳга нисбатан юксак эҳтиром нишонаси ҳисобланади. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларга «эй Одам», «эй Нуҳ», «эй Иброҳим», «эй Мусо», «эй Довуд», «эй Ийсо», «эй Закариё», «эй Яҳё» дея айнан исмларини айтиб му-рожаат қилса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга «эй Ра-сул», «эй Набий», «эй Муззаммил (ўраниб ётувчи)», «эй Муддассир (ёпиниб олувчи)» дея муборак номларини зикр этмай хитоб қилишининг ўзи ҳам Аллоҳ таолонинг у зотга кўрсатган буюк эҳтиромидир. Буни фақат Пайғамбар алайҳиссаломга хос хусусият деб баҳоласак, тўғри бўлади. Яна шунга ўхшаш ҳолат Аллоҳ таолонинг «Сени, ал-батта, уларнинг айтаётганлари хафа қилишини била-миз. Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор этмоқдалар» оятида ҳам ўз ифодасини топган. Али розияллоҳу анҳу айтади: «Абу Жаҳл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Биз сени эмас, сен келтирган нарсани ёлғонга чиқаряпмиз, холос», деганида Аллоҳ таоло «Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ» деган оятини нозил қилди». Мазкур оятда ҳам ўзгача мулойимлик ва юмшоқлик кўзга ташланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўй эканлари ҳеч кимда, ҳатто муш-рикларда ҳам асло шак-шубҳа уйғотмаган ва у зотни ёлғончи дейишга асослари ҳам бўлмаган. Ҳар доим тўғри сўз ва ҳақгўй деб тан олинганлари учун Пайғамбаримиз нубувватдан олдин ҳам «Амин», яъни ишончли деб атаб келинганлар. Биз бу юксак адабий усуб ва Аллоҳ таоло-нинг Ўз набийига юмшоқлик ила кўрсатган муомаласидан мусулмон киши сўз, амал, муомала ва мулоқотда Қуръон одоблари билан хулқланиши зарурлигини билиб оламиз. Чунки Қуръон ҳақиқий илм-маърифат асоси, диний ва дунёвий одоблар гулшанидир.

18:52 / 25.11.2017
Сийрат
«Жонли нарсани нишон қилманглар»
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06-май Батафсил...
Сийрат
«Раҳмлиларга Роҳман раҳм қилади»
  91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларнинг зиддига дуо қилинг», дедим. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Албатта,...
01:17 / 03-май Батафсил...
Сийрат
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатан мени кўрган бўлади»
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, тиззаларини қучоқлаб ўтирар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган. * * *...
20:07 / 26-апрел Батафсил...
Сийрат
«Бир соат ундай, бир соат бундай»
Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди: «Абу Бакр мени учратиб қолиб: «Қалайсан, эй Ҳанзала?&raq...
02:59 / 27-февраль Батафсил...