15 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 15-куни
- Ҳижрий 322-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 934-йил 5-март) Фотимийлар давлати муассиси ва Мағриб араб давлатининг биринчи халифаси Убайдуллоҳ Маҳдий вафот этди.
- Ҳижрий 329-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 940-йил 8-декабр) Аббосийларнинг 20-халифаси Розий Биллаҳ Аббосий вафот этди. У Аббосийлар давлати тахтига 25 ёшида ўтириб, 7 йил ҳукмронлик қилди.
- Ҳижрий 773-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1371-йил 26-сентябр) Усмонлилар қўшини “Гирмен” жангида балгар ва римликлар устидан ғалаба қозонди. Бу жангда Усмонлилар қўшини Андриатика денгиз соҳлига қадар ҳудудни эгаллади.
- Ҳижрий 1143-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1730-йил 28-сентябр) Султон Маҳмуд I ибн Мустафо II Усмонлилар халифалиги тахтига ўтирди. У Усмонлилар халифаларининг 24-вакили ҳисобланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида янги фильм
«Islam News» ахборот агентлигининг хабар беришича, «Узуклар ҳукмдори» фильми продюссери Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида янги фильм суратга олади ва ушбу фильм орқали Ғарбда Ислом дини ҳақида кенг тарқалган ёлғон тасаввурларни тўғрилайди. Фильмда Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари – туғилишларидан олдинги даврдан то вафотларигача бўлган давр – ёритиб берилади.
Фильмда асосий эътибор Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонпарвар бўлганларига қаратилади.
Янги блокбастер учун 150 миллион доллар сарф қилинади. Фильмни тасвирга тушириш 2011 йилда режалаштирилиб, 25-30 ой муддат давом этади. Асосий роллар инглиз тилида сўзлашувчи мусулмонлар томонидан ижро этилади. Улар АҚШ ва Буюкбритания студия ва агентликлари томонидан танлов асосида қабул қилинади.
Фильмга продюссерлик қилиш учун «Узуклар ҳукмдори» фильми учун «Оскар» мукофоти совриндори бўлган Барри Осборн танланди.
Пайғамбаримиз ҳақларидаги фильмни тасвирга тушириш ишларини Ислом халқаро уламолари иттифоқи раиси шайх Юсуф Қарзовий назорат қиладиган бўлди.
Абдуллоҳ Мустафо «Ислом Онлайн» порталига берган интерьвюсида «Биз Шайх Қарзовий жаноблари билан фильмни сценарийси, съёмкаси ва ишлаб чиқарилишини назорат қилувчи қўмита ташкил қилиш бўйича келишиб олдик», деди.
Шайх Қарзовийнинг айтишича, «Ушбу фильмнинг мақсади Исломга хизмат қилишдир».
17:22 / 14.03.2012
3770
Аввалги мақола
Умму Жамил кимнинг аммаси?
Сийрат
4795
Кейинги мақола
У зотдан инсоният қарздордир
215
Сийрат
Янгиликлар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Алло...
12:24 / 21.11.2015
Янгиликлар
[gallery link="file" ids="4829,4830,4831,4832,4833,4834,4835,4836,4837,4838,4839,4840,4841,4842,4843,4844"]
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар...
09:00 / 23.07.2015
Янгиликлар
Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраган ҳо...
22:12 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар