23 жумадул аввал 1446
Суннатни тутган юртим

“Албатта, сиз буюк хулқ узрадирсиз”, дея Ҳабибини мадҳ этиб, оламларни у зоти муборакнинг руҳлари сабаб яратган, кўрмасак-да, бизларга ошиқликнинг ҳаловатини бериб, сўрамасак-да, уммати Муҳаммад қилган, юртимиздан аҳли Исломнинг шарафи бўлган устозларни чиқариб азиз қилган Аллоҳга туганмас ва Жалолига мос ҳамду санолар бўлсин.

Буюк хулқларни мукаммал этишга келганларини айтиб, умматларига энг гўзал хулқлар билан зийнатланиб, иймон нурида яшашдек шарафли йўл таълимини берган, икки олам сарвари, ишқимиз тарбиячиси, қалбимиз ва кўзларимиз қувончи Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.

Вақт воқеликдан узоқлашгани сари тарихий маълумотлар ўзгаради, бузилишлар, ҳар хил тўқима ривоятлар кириб боради. Аммо ўзгармас бир тарих борки, на асрлар, на инсонлар фикри ўзгартира олади. Бу тарих Аллоҳнинг энг сўнгги набийси, икки олам сарвари, бутун инсониятнинг йўлбошчиси, пайғамбарлар имоми, саййидул анбиё Муҳаммад алайҳиссалом тарихларидир. У зотнинг ҳаётлари улкан илм, сўзлари роҳат, ҳикмат булоғидир. Ушбу ўзгармас тарих Аллоҳнинг севгани, мусулмонларнинг шафоатчиси Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умр йўллари тарихидир.

Аллоҳ таоло бизларни у зоти муборак соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилишдек шарафни бериш билан бирга умматнинг устози бўлган саҳобалардан сўнг тобеинлик мақомида туриб то қиёматгача ўқиладиган китоб таълиф этган, суннатсевар, ишқининг исботи ўлароқ яшаган Имом Бухорийдек зотга ҳам юртдош қилди. Бизнинг юрт суннатни илк Ислом нури келган кундан маҳкам тутган юртдир. Биз Имом Бухорийни тарбия қилган юрт инсонларимиз. Бугунги кунда ҳам бунинг давом этиши учун олимлари билан танилган юрт вакилларимиз.

Юртимизда илмга муносабат азал-азалдан юксак ва эҳтиромли ҳолатда давом этган. Шу сабаб илм масканлари, илк академиялар, астраномик тадқиқот марказлари, мадрасалар ва масжидлар қуришга алоҳида эътибор берилган. Буни суннатга эргашиш, дея амалга оширганлар. Ислом дунёсидаги ибодат ва илм масканларини барпо этиш илм аҳлига хизматдир, деб савобини Аллоҳдан кутишни ўзларига ўрнак қилиб олишган.

Бугунги кунга келиб, илм масканларига эътибор янада кучайди. Ислом илмлари ўқитиладиган алоҳида марказлар қурилиши бунга мисолдир. Энг муҳим янгиланишлардан бири ва Ислом дунёсига хушхабар ўлароқ қурилиши бошлаб юборилган Ислом Маданияти Маркази, унинг таркибига кириши режалаштирилган илм масканлари ҳамда кутубхоналар ҳам суннатга эргашиш, шунингдек, Аллоҳнинг илм аҳли даражасини қанчалик улуғлаганини тан олиб, шу йўлда юришга интилишнинг исботидир.

Юртимизда азалдан етимлар эъзозланган ва ёши улуғларимиз хизматини қилиш Аллоҳнинг амри, дея ташлаб қўйилмаган. Аммо кейинчалик етимхоналар ва кексалар уйи пайдо бўлганидан юртдошларимизда суннат ҳамда Аллоҳнинг амрига бефарқликни кузатиш мумкин. Бунинг ечими сифатида ота-оналар масъулият билан фарзанд тарбия қилсинлар. Ёшларнинг оилага нисбатан муносабатлари янада масъулиятли бўлса, етимхоналар кўпайишининг олди олинади. Чунки етимларга яхши муносабатда бўлишни Аллоҳ таоло Ўз Каломи шарифида ҳам таъкидлаган:

“Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен уларга: “Ислоҳ қилиш яхшидир”, деб айт” (Бақара сураси, 220-оят).

Бу оятни юртимиз мусулмонлари жуда яхши англаб, етимларга доимо яхши муносабатда бўлишган, ҳеч бир маҳаллада улар ташлаб қўйилмаган. Ҳозирда ҳам ота-онасиз болалар хор эмас, лекин етимхоналар очилгани, яна ҳам ачинарлиси қариялар уйлари пайдо бўлгани қалбни ғаш қиладиган ҳолатдир. Чунки ёшларни иззат қилиб, кексаларни эъзозлаш динимизнинг амрларидандир. Қўшнисининг ёши катта отаси ёки онаси қариялар уйида қолишига жимгина рози бўлиш мусулмон, иймони бутун кишининг иши эмас. Юртимиз суннатга мустаҳкам амал қилиб келган. Буни эса қўшни ҳақидаги ҳадисга итоат деб билган.

Мужоҳид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Амрнинг аҳлида қўй сўйилди. У келиб: “Яҳудий қўшнимга ҳам ҳадя қилдингизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жаброил менга қўшнининг ҳаққи ҳақида шу қадар тавсия қилдики, ҳатто уни мерос оладиган қилса керак, деб ўйлаб қолдим”, деганларини эшитганман”, деди” (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Бу ҳадисда ҳам қўшни, ҳам ғайридин бўлган кишига марҳамат қилиш мусулмон кишининг иймони мустаҳкамлигига далолат қилувчи экани айтилмоқда. Шу сабаб юртимиз мусулмонлари ғайридин қўшнисини, кекса кишиларини ҳеч ҳам ташлаб қўйишмаган. Аммо бугунги кунда ҳатто мусулмон бўлган кексаларнинг қариялар уйида қолишгани, у ерда меҳр ҳамда эътиборга муҳтож ҳолда яшаётганлари баъзи оилаларда Исломни яхши тушунмаслик ва суннатни унутишлик сабаблидир.

Аҳли китоблар ва аҳли китоб бўлмаган бошқа дин вакилларига ҳам суннат дея яхши муносабат кўрсатишдек самоҳатли бўлишни Аллоҳнинг амри, дейишган. Бадр асирлари ва ундан сўнгги Исломда асирларга муносабатни унутмаган ҳолда қўл остидагиларга гўзал хулқ билан муомала қилган юрт фарзандларимиз. Юртимиз мусулмонлари суннатга итоат қилиб, шу ҳадисни маҳкам тутиб, ҳеч қачон бошқа миллат ва дин вакилларига озор бериш ҳақида ўйлашмаган ҳам.

Сафвон ибн Сулаймон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг бир неча ўғилларидан, улар оталаридан ривоят қилишади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир аҳдлашган (ғайридин) кишига зулм қилса ёки унинг ҳаққини поймол этса ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилса ё ундан ўзи розилигисиз бир нарса олса, қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан”, дедилар” (Абу Довуд ривояти).

Бизнинг юрт ноҳақ асир бўлган диндош ва қибладошига нисбатан бўлаётган муносабатга ёрдам беролмаётгани учун ҳеч бўлмаса дуо қилишни кечалари лозим тутган юртдир.

Биз буюк устозлар юрти вакилларимиз. Биз бутун умматга устозлик қилган муҳаддислар тарбия қилган, одоб ва самоҳатда ўрнак бўлган юртмиз. Бизнинг ёш авлод масъулиятсиз ҳолатда қолишларига қараб туролмаган боболари яшаган юртнинг давомчи авлодимиз. Шундай экан, биз суннатга амал қилишда бутун дунёга ўрнак бўлишимиз керак. Аллоҳ барчамизни суннатга мустаҳкам эргашувчилардан ва бу йўлда собитқадамлик ила юрувчилардан қилсин.

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти

 

4-босқич талабаси Юнусхўжа Орифхон

21:41 / 05.01.2018
Сийрат
«Жонли нарсани нишон қилманглар»
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06-май Батафсил...
Сийрат
«Раҳмлиларга Роҳман раҳм қилади»
  91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларнинг зиддига дуо қилинг», дедим. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Албатта,...
01:17 / 03-май Батафсил...
Сийрат
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатан мени кўрган бўлади»
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, тиззаларини қучоқлаб ўтирар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган. * * *...
20:07 / 26-апрел Батафсил...
Сийрат
«Бир соат ундай, бир соат бундай»
Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди: «Абу Бакр мени учратиб қолиб: «Қалайсан, эй Ҳанзала?&raq...
02:59 / 27-февраль Батафсил...