30 шаввол 1447
Келажак хабарлари (III)

Имом Байҳақий келтирган ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суроқа ибн Моликка ҳижрат пайтида: «Агар сен Кисронинг икки билакузугини тақсанг, қандай бўлади»[1], дедилар. Форслар мағлубиятга учраб, салтанат қўлларидан кетгач, унинг билакузукларини Умар розияллоҳу анҳуга олиб боришди. У киши Расулуллоҳнинг ваъдаларини амалга ошириш ва айтганларини юзага чиқариш учун уларни Суроқа ибн Молик розияллоҳу анҳуга бердилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Даъвоси битта бўлган икки жамоа токи урушмагунча қиёмат қоим бўлмайди», дедилар. Сиффин жангида шу нарса бўлди. Сафвон ибн Амр айтади: «Шом аҳли олтмиш минг эди. Улардан йигирма минг киши ҳалок бўлди. Ироқ аҳли бир юз йигирма минг эди. Улардан қирқ минг киши ҳалок бўлди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Уни менга қўйиб беринг, тишини синдираман, токи қавми ичида хатиблик қила олмасин» дея мурожаат қилган Умар розияллоҳу анҳуга Суҳайл ибн Амр тўғрисида: «Қўявер. Эҳтимол, у сени хурсанд қиладиган мақомда турса, эй Умар»[2], деган эдилар. Худди айтганларидек бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этганлари ҳақидаги хабар келганда Мадинада Абу Бакр Сиддиқ сабот билан қандай гапирган бўлсалар, Суҳайл ибн Амр Маккада худди шундай ваъз-насиҳатлари билан одамларга далда берди. У кишининг: «Муҳаммад кимнинг илоҳи бўлса, у ўлди, Аллоҳ эса барҳаёт, ўлмайдиган Зотдир» деган сўзлари ҳамманинг қалб кўзини очадиган, иймонини қувватлайдиган хитоб бўлган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатдошларининг дилидан ўтган сирларни, мунофиқларнинг фикрлари, бузуқ эътиқодлари, уларнинг мўминлар ҳақидаги бўлмағур гап-сўзларини хабар берар эдилар. Ҳатто айрим мунофиқлар бир-бирларига: «Жим бўл! Аллоҳга қасамки, гап етказадиган ҳеч ким бўлмаса, манави тошлар унга хабар беради», дейишарди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини Лабид ибн Аъсом исмли яҳудий тароқ, соч толалари ва эркак хурмонинг гулчангига сеҳр қилиб, қилган сеҳрини Зирвон номли қудуққа ташланганини хабар бердилар[3]. Сеҳр айтилган жойда айтилгандек топилган.

Исро воқеасини ёлғонга чиқарганларида у зот Қурайш кофирларига Байтул мақдисни ўта аниқлик билан тасвирлаб бердилар. Қайтиб келаётган карвонларининг етиб келиш вақтию олдида кулранг туя бўлишигача хабар бердилар. Буларнинг барчаси айтганларидек бўлди.

У зот хабар берган воқеа-ҳодисалардан ҳали рўй бермаган, келажакда рўй берадиганлари бор. Белгилари юзага чиқаётганлари ҳам бор. Бунга қиёмат аломатлари ҳақидаги хабарларни мисол келтириш мумкин. Қайта тирилиш, маҳшаргоҳдаги ҳолатлар, жаннат ва жаҳаннам, аросат, амаллар тарозиси, сирот кўприги ва бошқа ғайбий масалаларга бағишланган алоҳида китоблар бор. Батафсил маълумот олиш учун уларга мурожаат қилиш лозим.

«Шамоилу мустафо» китобидан



[1] Бунда қанчалик шон-шавкатга, кучга эга бўлмасин, барибир форслар давлатининг таназзулга юз тутиб, у зотнинг асҳоблари қўлига ўтишига ишора бор.

[2] Имом Баҳақий ривояти. Имом Ҳоким Ҳасан ибн Муҳаммаддан мурсал ҳолда ривоят қилган.

[3] Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

 

16:48 / 05.03.2018
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Салавот
Сийрат
Набавий сийрат илмлари
Набавий сийрат илмлари еттитадир:1. Шамоил2. Далоил3. Фазоил4. Хасоис5. Аҳвол6. Сийрат7. МағозийУларнинг қисқача мазмуни:Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари).Далоил: У зот...
11:36 / 06-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ و...
15:22 / 02-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...