22 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 22-куни

  • Ҳижрий 595-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 22-январ) “Муваҳҳидий” халифаси Абу Юсуф Яъқуб Мансур  вафот этди. У Мағриб ва Андалус давлати халифаларининг энг буюкларидан бири бўлган. Шаҳарлар унинг даврида гуллаб яшнаган.
  • Ҳижрий 626-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1229-йил 18-феврал) Султон Айюбий Комил ибн Одил билан Рум давлати императори Фредрик II ўртасида шартнома имзоланди. Шартномага кўра, Султон Комил Байтул-мақдисни имераторга сулҳ эвазига топширадиган бўлди.


Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини улуғлаш

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига ҳамма ҳолатда бўйсуниш, уларни зоҳиран ва ботинан қабул қилиш илоҳий ваҳийни татбиқ этиш учун зарур, чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Аллоҳга ва Унинг расулига иймон келтиришингиз, уни қўллаб-қувватлашингиз, улуғлашингиз ҳамда Унга эртаю кеч тасбеҳ айтишингиз учун»[1], деган.

Ҳужурот сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг расулидан олдин шошилманглар ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир. Эй иймон келтирганлар! Амалларингиз ўзингиз сезмаган ҳолингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтармангиз ва унга бир-бирларингизга баланд сўз айтгандек (дағал) сўзламангиз. Аллоҳнинг пайғамбари ҳузурида овозларини паст қилган кишилар – ана ўшалар Аллоҳ дилларини тақво учун имтиҳон қилганлардир. Улар учун мағфират ва улкан мукофот бордир»[2], деган.

 У зотнинг вафотларидан кейин ҳам масжидларида шу одобга риоя қилиш, айниқса, қабрлари атрофида зарур ҳисобланади. Шунингдек, ҳадис ўқиётганда ҳам бунга эътибор қилиш талаб қилинади.

Бу оятлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқ ва қайтариқларига сўзсиз бўйсуниш, у зотнинг ҳузурларида овозни баланд кўтариб одобсизлик қилмаслик лозимлигини таъкидлайди. Аллоҳ таоло бошқа оятда: «Эй иймон келтирганлар! Расулни чақиришни ўрталарингизда бир-бирларингизни чақириш каби қилмангиз!»[3] деган. Аллоҳ таоло мусулмонларга Расулига қандай мурожаат қилишни таълим берди. У зотга «эй Муҳаммад», «эй Аҳмад» деб эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи хитоб қилганидек, «ё Расулуллоҳ», «ё Аллоҳнинг набийи» деб мурожаат қилинади.

Хусусан, оятларда у зотнинг амрларига хилоф қилиш ёки қарши чиқиш туфайли амаллар зое бўлиши, бу иш гуноҳ эканлиги баён қилинган.

Бану Тамим қабиласидан келган вакиллар арабларнинг одати бўйича эшик олдида туриб: «Эй Муҳаммад, эй Муҳаммад, чиқинг» деб бақириб чақирганларида: «Албатта, ҳужралар ортидан туриб, сени чақираётганларнинг кўплари ақл ишлатмаслар»[4], деган мазмундаги оят нозил бўлди. Аллоҳ таоло уларни андишасиз, ақл ишлатмайдиганлар деб қоралади.

Саҳобаи киромлар у зотга мурожаат қилганларида овозларини кўтармас эдилар. Бу оят нозил бўлганда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, ё Расулуллоҳ, бундан кейин сизга пичирлаб гапираман»[5], деган экан.

Мазкур оят нозил бўлгандан кейин Умар розияллоҳу анҳу у зотга жуда паст овозда гапирадиган бўлиб қолди[6]. Ҳатто эшитмай қолсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганини қайтадан сўрар эдилар.

Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳу айтади: «Сафарларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Бир аъробий баланд овозда: «Эй Муҳаммад, эй Муҳаммад», деб у зотни чақира бошлади. Биз унга: «Овозингни пасайтир, овозни кўтариб сўзлашдан қайтарилгансан», дедик».

Аллоҳ таоло яна: «Эй иймон келтирганлар! «Роина» демай, «Унзурна» деб айтинг ва тингланг. Кофирларга аламли азоб бордир»[7], деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларга ваъз айтганларида, «Роина» дер эдилар. Яъни «Бизнинг ҳолимизга риоя қилинг», дейишарди. Яҳудийлар тилида бу сўз сўкиш маъносини билдиради. Расулуллоҳ гапирганларида шу сўзни айтиб туришар эди. Аслида сўзларнинг талаффузи бир-бирига ўхшаса ҳам, маъноси мутлақо фарқ қилар эди. Шундай бўлса-да, Аллоҳ таоло Пайғамбарини яҳудийларнинг кинояларидан ҳимоя қилиб, мусулмонларни бу сўз ўрнига бошқасини ишлатишга амр этди.

Расулуллоҳга мурожаат қилганда у зотни улуғлаб оҳиста гапириш одоби Қуръонда баён этилди. Меъёрида секин гапириш тушуниш ва англашга имкон беради. Бақириб гапириш қулоққа ёқмаслигидан ташқари, айтилган гапнинг маъносини тўлиқ фаҳмлашга ҳам ҳалал беради.

Маданиятли жамиятда раҳбарлар, бошлиқлар билан бўлган мулоқотларда, турли музокараларда мана шу одатга риоя қилинади. Бу услуб музокараларнинг самарали ўтишига, иштирокчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва бир-бирини яхши тушунишларига сабаб бўлади.

«Шамоилу мустафо» китобидан 


[1] Фатҳ сураси, 8–9-оятлар.

[2] 1–3-оятлар.

[3] Нур сураси, 63-оят.

[4] Ҳужурот сураси, 4-оят.

[5] Имом Баззор Ториқ ибн Шиҳоб йўли билан ривоят қилган.

[6] Имом Бухорий ривояти. 

[7] Бақара сураси, 104-оят.

 

 

21:35 / 31.03.2018
Сийрат
У зотдан инсоният қарздордир
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...
Сийрат
Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31 / 05-август Батафсил...