Робиъул-аввал ойининг 26-кун
Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.
Ҳижрий 8-йил 15-рамазон Макка фатҳидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни Қурайш, Кинона ва Музор қабилалари муқаддас санайдиган хурмо шоҳларидан қурилган Уззо уйига юбордилар. Холид ибн Валид ўша уйни бузиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтди ва қилган иши ҳақида хабар берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ерда нимани кўрдинг?», дедилар. Холид: «Ҳеч нимани», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қайта ўша ерга боришни буюрдилар. Қайтиб боргач халиги уйдан сочлари ёйилган қора танли аёл чиқиб келди ва Холид уни қиличи билан ўлдирди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб бориб, қилган иши ҳақида гапирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша аёл Уззодир», дедилар.