21 жумадул аввал 1446
Ислом уламолари халқаро уюшмасинининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги салбий филмни қораловчи баёноти

Доктор Юсуф Қаразовий бошчилик қилаётган Ислом уламолари халқаро уюшмаси Ислом дини ва Пайғамбаридан нафратланувчилар тарафидан ишлаб чиқарилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги салбий филмни қоралади. Шунингдек, бу баёнотда бу каби салбий фикрлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаънларининг юксаклигини ва ҳеч қандай зарар етказмаслигини таъкидлади. Чунки Аллоҳ таоло у Зотнинг юксак хулқ эгаси, бутун оламларга раҳмат ва порлоқ нур эканликларига гувоҳлик берган. Қолаверса, америкалик муаллифлар тўплаган инсоният тарихидаги энг машҳур 100 шахс жадвалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб турибдилар. Бу каби ҳаракатлар бутун ер юзига тарқалаётган у Зотнинг даъватларига ҳеч қандай таъсир қилмайди ва равшан нурларига тўсиқ бўла олмайди.

Шунингдек, Ислом уламолари халқаро уюшмаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги бу салбий филмда чет давлатларга кўчиб кетган христиан арабларнинг иштирок этишини халқлар ўртасида нафрат ва таассубликни қўзғатувчи ва бутун оламдаги мусулмонлар ҳис- туйғуларига беписандлик, деб билади.

Ислом уламолари халқаро уюшмаси АҚШ ва бутун жаҳон мусулмонлари ташкилотларини ушбу филмга алоқаси бўлган ҳар бир шахсни қонуний жавобгарликка тортиш учун уларга қарши тегишли ташкилотларга даъво аризаларини топширишга чақиради. Бу қилинган қабиҳ ишни сўз эркинлиги, деб бўлмайди, чунки бу Ислом сиймоларини қоралаш орқали мусулмонлар ҳуқуқларини поймол қилишдир.

Уюшма халқаро Ислом ташкилотлари, араб ва Ислом давлатлари ҳукуматларини бу каби чақириқларнинг олдини олиш учун ижобий ҳаракатларни амалга оширишга чақиради ва Халқаро Ислом ҳамкорлиги ташкилотидан бутун оламларга раҳмат Пайғамбар ҳақларида салбий фикрда бўлиб, бутун инсониятга зарар етказаётганларга қарши даъво аризаларни ўз тасарруфига олишини талаб қилади.

Уюшма бутун дунё мусулмонларини бундай ҳолатларга дуч келганда исломий ахлоқларга риоя қилишга чақиради. Чунки Аллоҳ таоло: «Ҳеч бир кўтаргувчи (гуноҳкор жон) ўзга (жон)нинг юкини (гуноҳини) кўтармас», деган.

Шунинг учун бу филмга алоқаси бўлмаган ғайридинлар билан ёмон муомалада бўлиш ва уларни таъқиб қилиш тўғри келмайди.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни муҳокама қилиш, деб номланган бу кунни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таништириш куни»га айлантиришга чақиради.

Манба: http://arabnet5.com Муҳаммадали таржимаси

 
07:41 / 19.09.2012
Аввалги мақола
Эй Мустафо!
Янгиликлар
Таъзия
                                                                                                                                                                                                       ...
09:26 / 03.09.2016 Батафсил...
Янгиликлар
«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг»
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим   Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Алло...
12:24 / 21.11.2015 Батафсил...
Янгиликлар
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
[gallery link="file" ids="4829,4830,4831,4832,4833,4834,4835,4836,4837,4838,4839,4840,4841,4842,4843,4844"]                    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар...
09:00 / 23.07.2015 Батафсил...
Янгиликлар
Islom.uz порталида «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимотлари бўлиб ўтди
     Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб  «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраган ҳо...
22:12 / 26.06.2020 Батафсил...