1. Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.
Бу киши мўминларнинг амири Али розияллоҳу анҳунинг акалари.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар розияллоҳу анҳуга «Сен яратилишда (ташқи тузилишда) ва хулқда менга ўхшагансан» деганлар.
2. Абу Суфён ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари ва эмикдошлари.
Бу киши ҳам Ҳалима Саъдийя онамизни эмганлар.
3. Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳумо.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.
Бу киши Ўзбекистонда дафн этилган саҳоба. Қабрлари Шоҳизиндада.
4. Соиб ибн Убайд розияллоҳу анҳу.
Бу киши Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг катта боболари.
5. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари.
Бу киши Али розияллоҳу анҳу ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг фарзандлари.
Бу кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жаннат йигитларининг саййиди» деганлар.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳобалар орасидаги у зот соллаллоҳу алайҳи васаламга энг кўп ўхшайдиган киши бўлганлар.
Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан рози бўлсин!