5 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 5-куни

  • Ҳижрий 182-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 798-йил 21-апрел) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг буюк шогирдларидан бири ҳамда илк «Қозиул-қузот» яъни «Қозилар қозиси» мақомига эришган, Абу Юсуф куняси билан машҳур бўлган Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.
  • Ҳижрий 833-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1429-йил 2-декабр) қироат имомларидан бири Ибн Жазарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот қироат фанида «Ан-нашр фил-қироат ал-ашр», «Ат-тамҳид фит-тажвид» ва «Ғоятун-ниҳоя фи тобақотил-қурро» номли асарлар соҳибидир.
  • Ҳижрий 1320-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1920-йил 14-июн) 13-асрнинг машҳур даъватчиларидан бири Абдурраҳмон Кавокибий вафот этди.


Робиъул-аввал ойининг 5-куни

  • Ҳижрий 182-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 798-йил 21-апрел) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг буюк шогирдларидан бири ҳамда илк «Қозиул-қузот» яъни «Қозилар қозиси» мақомига эришган, Абу Юсуф куняси билан машҳур бўлган Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.
  • Ҳижрий 833-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1429-йил 2-декабр) қироат имомларидан бири Ибн Жазарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот қироат фанида «Ан-нашр фил-қироат ал-ашр», «Ат-тамҳид фит-тажвид» ва «Ғоятун-ниҳоя фи тобақотил-қурро» номли асарлар соҳибидир.
  • Ҳижрий 1320-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1920-йил 14-июн) 13-асрнинг машҳур даъватчиларидан бири Абдурраҳмон Кавокибий вафот этди.


«Ҳур ва қул»

4. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Амр ибн Абаса Суламий айтди: «Жоҳилиятдаги пайтимда «Одамлар залолатда, улар модомики бутларга ибодат қилишар экан, ҳеч нарсага эриша олишмайди», деб юрардим. Шунда Маккада бир киши нималарнингдир хабарини бераётганини эшитдим. Уловимга миниб, унинг олдига бордим. Қарасам, қавмининг (озор беришга) журъатидан яшириниб юрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Пайт пойлаб туриб, Маккада у зотнинг олдиларига кирдим. Шунда мен у зотга: «Сен кимсан?» дедим. «Мен Набийман», дедилар. «Набий нима?» дедим. «Мени Аллоҳ юборди», дедилар. «Сени нима билан юборди?» дедим. «Мени силаи раҳм, бутларни синдириш, Аллоҳни ягона деб билиш, Унга бирор нарсани шерик қилмаслик билан юборди», дедилар. Мен у зотга: «Бунда сен билан ким бирга?» дедим. «Ҳур ва қул», дедилар. У зотга иймон келтирганлардан Абу Бакр ва Билол ўша куни бирга эди. «Мен сенга эргашаман!» дедим. «Бу кунда сен бунга қодир эмассан. Ҳолимни ва одамларнинг ҳолини кўрмаяпсанми? Сен ҳозир аҳлинг ҳузурига қайт. Менинг устун бўлганимни эшитганингда ҳузуримга кел», дедилар.

Шунда аҳлим ҳузурига бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келдилар. Мен эса аҳлимнинг олдида эдим. Хабарларни кузатиб турдим. У зот Мадинага келганларида одамлардан сўрар эдим. Мадинадан Ясриб аҳлининг бир гуруҳ одамлари ёнимга келганида: «Мадинага келган анави одам нима қилди?» дедим. «Одамлар (эргашишда) у томон шошилишмоқда. Қавми уни ўлдирмоқчи бўлган эди, лекин бунга қодир бўлмади», дейишди.

Мадинага бордим. У зотнинг ҳузурларига кирдим ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танидингизми?» дедим. «Ҳа, сен мен билан Маккада учрашгансан», дедилар. «Худди шундай, эй Аллоҳнинг Набийи! Менга Аллоҳ сизга таълим бергану, аммо мен билмайдиган нарсадан хабар беринг. Менга намоздан хабар беринг», дедим. У зот айтдилар: «Бомдод намозини ўқи. Кейин қуёш чиқиб кўтарилиб бўлгунича намоздан тийилиб тур. Чунки у чиқаётган пайтда шайтоннинг икки шохи орасидан чиқади. Ўша пайтда кофирлар унга сажда қилишади. Сўнгра намоз ўқийвер. Чунки то соя найзага тенг бўлгунча намоз (фаришталар тарафидан) гувоҳ бўлинган ва ҳозир бўлингандир. Сўнгра намоздан тийил. Чунки у пайтда жаҳаннам қиздирилади. Қачон соя қайта бошласа, шунда намоз ўқийвер. Чунки намоз (фаришталар тарафидан) гувоҳ бўлинган ва ҳозир бўлингандир. Бу то асрни ўқигунингчадир. Сўнгра то қуёш ботгунча намоздан тийил. Чунки, у шайтоннинг икки шохи орасида ботади ва ўша пайтда унга кофирлар сажда қилади».

Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Набийи, таҳорат-чи? Менга шундан гапиринг», дедим. Шунда у зот айтдилар: «Сиздан ким таҳоратига яқинлашса ва оғзини чайиб, бурнига сув олиб тозаласа, албатта, унинг юзидаги, оғзидаги ва бурнидаги хатолари тўкилади. Сўнгра юзини Аллоҳ буюрганидек ювса, албатта, юзининг хатолари соқолларининг атрофидан сув билан бирга тўкилади. Сўнгра икки қўлини чиғаноғи билан ювса, албатта, икки қўлининг хатолари бармоқларининг учидан сув билан бирга тўкилади. Сўнгра бошига масҳ тортса, албатта, бошининг хатолари сочларининг атрофидан сув билан бирга тўкилади. Сўнгра икки оёғини тўпиқлари билан ювса, албатта, оёқларининг хатолари бармоқларининг учидан сув билан бирга тўкилади. Шунда агар у туриб намоз ўқиса, Аллоҳга У зот муносиб бўлган ҳамду сано айтса, У зотни улуғласа ва қалбини Аллоҳ учун холи қилса, албатта, у хатосидан худди онаси уни туққан кунидек ҳолга қайтади».

Амр ибн Абаса бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси Абу Умомага айтиб берди. Шунда Абу Умома унга: «Эй Амр ибн Абаса! Нимани деяётганингга назар сол! Кишига бир мақомда шу нарса бериладими?» деди. Амр унга айтди: «Эй Абу Умома! Батаҳқиқ, ёшим улғайди. Суягим мўртлашди. Ажалим яқинлашди. Менинг Аллоҳга ва Расулуллоҳга ёлғон гапиришга ҳожатим йўқ. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир, икки, уч марта... деб (то еттигача санади) эшитмаганимда, буни асло айтмас эдим. Лекин мен уни бундан ҳам кўп эшитганман».

Муслим ривоят қилган.

13:36 / 14.10.2023
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Салоти тунажжина
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...
Сийрат
Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31 / 05-август Батафсил...
Сийрат
«Жонли нарсани нишон қилманглар»
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06.05.2024 Батафсил...