16 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 16-куни

  • Ҳижрий 513-йил 16-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 27-июн) Шом давлатида Элғозий қўмондонлигидаги мусулмонлар билан Антокия амири Рожер қўмондонлигидаги салбчилар ўртасида катта жанг бўлиб ўтди. Бу жангда мусулмонларнинг қўли баланд келди. Салбчилардан катта ададдаги қўшин ҳалок бўлди. Улар орасида Рожер ҳам қатл қилинди. Жангда қурбонлар кўп бўлгани сабаб, бу жанг “Қирғин жанги” деб тарих китобларида ном олди.
  • Ҳижрий 1245-йил 16-робиъул-аввал куни (милодий 1829-йил 15-сентябр) Усмонлилар давлати бир йилу тўрт ой лавом этган урушдан сўнг Россия билан шартнома имзолади. Шартнома 18 банддан иборат бўлиб, унда Россияга жарима тўлаш ва Қора денгиз ҳукмронлигини тўлиқ Россияга топшириш кўрсатилган.


«Қўрқманглар! Биз уни денгизга ўхшатдик»

49. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда кечаси ётсалар, ўнг биқинларига ёнбошлар эдилар. Агар тонгга яқин ётсалар, чиғаноқларини тираб, бошларини кафтларига қўяр эдилар».

Муслим ривоят қилган.

50. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

51. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кавушларининг олд томонида иккита илғичи бор эди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

52. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиличларининг сопи кумушдан эди».

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

* * *

53. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, одамларнинг энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли ваҳимада қолди. Шунда улар овоз томон юришди. Уларнинг қаршиларидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар. Бўйинларида қилич бор эди. Абу Толҳанинг отини яйдоқлигича миниб олган эдилар. «Қўрқманглар! Қўрқманглар!» дердилар. Кейин: «Биз уни (отни) денгизга ўхшатдик ёки у денгиз экан», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 * * *

54. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахий бўлганлари эса, Рамазонда, Жаброил мулоқотларига келганда бўлар эди. Рамазонда у ҳар кеча у зотнинг мулоқотларига келар ва Қуръондан дарс қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликка эсган шамолдан ҳам сахийроқ эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

55. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки тоғ ораси тўла қўй сўради. Шунда унга ўшаларни бердилар. У ўз қавми ҳузурига бориб: «Эй қавмим, мусулмон бўлинглар! Аллоҳга қасамки, Муҳаммад кўп ато берар экан. Фақирликдан қўрқмас экан», деди».

Анас: «Киши фақат дунё учун мусулмон бўлади. Мусулмон бўлганда дунё ва ундаги барча нарсалардан кўра Ислом унга севимлироқ бўлади»,  деди».

Муслим ривоят қилган.

* * *

56. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда ҳеч қачон «йўқ» демаганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

57. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсани эрталикка сақлаб қўймас эдилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

00:20 / 05.02.2024
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сийрат
У зотдан инсоният қарздордир
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...
Сийрат
Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31 / 05-август Батафсил...