26 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 26-кун

Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.


«Кийимларини ўзлари ямар эдилар»

40. Амрадан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» дейишди. «Башарнинг бири эдилар. Кийимларини ўзлари ямар эдилар. Қўйларини соғар эдилар. Ўзларига хизмат қилар эдилар», деди».

Аҳмад, Бухорий «Адабул-муфрад»да ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

41. Асвад ибн Язийд Нахаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «Аҳлларининг меҳнатида – яъни аҳлларининг хизматида – бўлар эдилар. Намоз вақти кирганида эса, намозга чиқар эдилар», деди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

42. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

43. Абу Бурда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо олдимизга қалин изорни ва мулаббадани олиб чиқди ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу икки кийим ичида қабзи руҳ қилинганлар», деди».

Муслим ривоят қилган.

Изор – тананинг киндикдан пастига тутиб олинадиган, тикилмаган эн кийим.

Мулаббада – турли қийқим-парчаларни улаб қилинган кийим.

* * *

44. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Румдан келтирилган, енглари тор чопонни кийдилар».

Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

* * *

45. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Кисро, Қайсар ва Нажошийга мактуб ёзмоқчи бўлдилар. Шунда у зотга: «Улар хатми (муҳри) бор мактубнигина қабул қилишади», дейилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалқаси кумушдан бўлган хотим (узук) қилдирдилар. Кўзига «Муҳаммадун Расулуллоҳ»ни нақш қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

46. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари нақши уч сатр: «Муҳаммадун» – бир сатр, «Расулу» – бир сатр ва «Аллоҳи» – бир сатр эди».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

* * *

47. Осим Аҳвалдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг косаларини Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуда кўрдим. Ёрилганида уни кумуш билан қадаб олган эди. У низор ёғочидан қилинган катта, чиройли коса эди. Унинг темир ҳалқаси бор эди. Анас унинг ўрнига тилла ёки кумушдан ҳалқа қилишни ирода қилди. Шунда Абу Толҳа унга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган нарсани ҳеч ўзгартирма», деди. Шунда у тарк қилди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

48. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшаклари ичига лийф солинган теридан эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Лийф – хурмо пўстлоғининг ички тарафидаги майин толалар.

02:00 / 31.01.2024
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сийрат
Сийрат илмининг тарихий манбалари
Сийрат илмида энг аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади: 1. Урва ибн Зубайр (93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
11:28 / 17-сентабрь Батафсил...
Сийрат
У зотдан инсоният қарздордир
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...