29 жумадис сони 1447
Салавот айтишнинг вожиблиги

 

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

إِنَّ اللهَ وَمَلَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيُّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир. Фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир. (Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, Исмоил Ҳаққий Бурсавий, Элмалили, Қози Байзовий).

Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир. (Элмалили, «Ҳақ дини, Қуръон тили», 6-жилд, 33-саҳифа; «Тафсири Ҳилол», 4-жуз, 624-саҳифа).

Бунда бир мажлисда номлари зикр қилинса ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб (Тафсири Қозий Байзовий, 4-жилд, 299-саҳифа) бўлади, деганлар ҳам бор. Баъзи муфассирлар: «Умрида бир марта салавот айтиш вожиб», деганлар.

Бу ҳукмларнинг далили, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», деганларидир («Сунани Термизий», Дуолар китоби, 3545-ҳaдиc).

 

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

15:05 / 09.08.2024
Саловотлар
Салавотлар
 قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَكْثِرُوا الصَّلَاةَ عَلَيَّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ»   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтир...
17:04 / 10-декабрь Батафсил...
Саловотлар
Салавот
وقال صلى الله عليه وسلم قال: «إِنَّ أَولَى النَّاسِ بِي يَوْمَ القِيَامَةِ أَكْثَرُهُمْ عَلَيَّ صَلَاةً».Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, одамларнинг Қиёмат куни менга энг яқинлари мен...
18:57 / 04-декабрь Батафсил...
Саловотлар
Салавот
يُرْوَى أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَاءَ ذَاتَ يَومٍ وَالبُشْرَى تُرَى فِي وَجْهِهِ فَقَالَ: «إِنَّهُ جَاءَنِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ فَقَالَ: أَمَا تَرْضَى يَا مُحَمَ...
15:02 / 01-декабрь Батафсил...
Саловотлар
Қуръон ҳарфларининг саноғича caлавот
اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَىٰ سَيِّدِنَا وَ مَوْلَانَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى الِهِ وَصَحْبِهِ عَدَدَ حُرُوفِ الْقُرْآنِ حَرْفًا حَرْفًا وَ عَدَدَ كُلِّ حَرْفٍ أَلْفَ أَلْفٍ وَعَدَدَ صُفُوف...
11:36 / 29-август Батафсил...