17 жумадул аввал 1447
Жумодал-аввал ойининг 1 куни

Ҳижрий 297 йил, милодий 909-910 йиллар Мағрибда Фотимийлар давлати эълон қилинди.

Ҳижрий 954 йил, милодий 1547 йил Султон Сулаймон Қонуний даврида Усмонлилар давлати билан Австрия қироли Фердинанд ўртасида сулҳ тузилди. Томонлар беш йиллик сулҳга келишди, шартга кўра Австрия қироли йилига 30 минг дукат хирож тўлайдиган бўлди.

Ҳижрий 1047, милодий 1637-1638 йил Мағриб султони Муҳаммад аш-Шайх ас-Сағир билан Англия қироли Чарлз II ўртасида шартнома имзоланди.

Ҳижрий 1080, милодий 1669-1670 йил Венецияликлар Крит оролидаги «Кандия» қалъаси калитларини усмонлиларга топширди. Шундай қилиб, Венеция билан 24 йил давом этган уруш якунланди. Бу урушда 130 минг усмонли ҳалок бўлди.

Ҳижрий 1287 йил милодий 1870 йил Али Муборак Миср миллий кутубхонасининг (Дарул кутуб aл Мисрийя) илк қонун ва низомини тузди. Шу асосда Дарул кутуб ташкил этилиб, Миср тарихида янги босқич бошланди.

Ҳижрий 1362 йил, милодий 1943 йил Амин Бей ибн Муҳаммад ал-Ҳабиб Тунис тахтига ўтирди.

Ҳижрий 1375 йил, милодий 1955-1956 йил Бенғозида Ливия университети ташкил этилди. Бу Ливиядаги биринчи университет бўлди.

Ҳижрий 1382 йил, милодий 1962-1963 йиллар мустақилликдан сўнг Жазоирнинг илк ҳукуматига Аҳмад Бин Белла бошчилик қилди. Ҳижрий 1417 йил милодий 1996-1997 йиллар Босния ва Герсеговинада урушдан кейинги сайловларда Алижа Иззетбегович ғолиб бўлиб, президентлик лавозимини эгаллади.

Ҳижрий 1328 йил, милодий 1910-1911 йил Азҳар шайхи Абдул Ҳалим Маҳмуд таваллуд топди.

Ҳижрий 604 йил. Милодий 1207-1208 йилларда Андалуслик шоир, муфассир ва муҳаддис Абу Имрон ал Мирталлий, вафот этди.

Ҳижрий 1399 йил, милодий 1979 йил суриялик шоир, мусулмон олими Бакрий ал Ҳалабий вафот этди.

Ҳижрий 1433 йил, милодий 2012 йил Сомали президенти Абдуллоҳ Юсуф Аҳмад вафот этди.

 

 

20:36 / 17-октабрь
Кейинги мақола
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 16 куни
Ҳижрий 931 йил 16 жумадул-аввал куни, милодий 1524 йил 12 март куни Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра, «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давл...
17:20 / 06-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 15 куни
Ҳижрий 1083 йил, милодий 1672 йил Усмонлилар Бургаз (арабча Бурғас) ҳудудида Польша билан шартнома тузади: Польша йиллик хирож тўлайди ва Украина билан алоқаларни узади.   Ҳижрий 1190...
14:04 / 05-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 14 куни
Ҳижрий 857 йил, милодий 1453 йил Усмонлилар қамал қилаётган пайтда Қустантиния (Истанбул)да ой тутилиши кузатилди; бу шаҳар аҳолиси томонидан ёмон аломат деб талқин қилинди.   Ҳижрий 1206...
14:00 / 04-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 13 куни
Ҳижрий 1150 йил, милодий 1737-1738 йил Усмонли қўмондони Авоз Муҳаммад пошо Сербия фронтидаги “Фидан” жангида немис (олмон) қўшинини мағлуб этди. Олти минг немис аскари ҳалок бўлди.   Ҳи...
15:40 / 03-ноябрь Батафсил...