19 шаъбон 1447
Жумадул-аввал ойининг 3 куни

Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Фаластиндаги Рамла шаҳри яқинида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилигидаги мусулмонлар қўшини билан Византияликлар ўртасида Ажнадайн жанги юз берди.

Ҳижрий 827 йил, милодий 1424 йил Масжидул Ҳаромга катта сел келиб, сувга тўлиб кетди. Натижада сув Ҳажарул Асвадга яқинлашди.

Ҳижрий 1055 йил, милодий 1645 йил Усмонлилар Ўрта ер денгизида жойлашган, венецияликлар назоратидаги Крит (Грит) оролини фатҳ қилиш учун ҳарбий юришни бошлайди. Крит ороли Усмонли давлати ва Европа ўртасидаги йирик уруш майдонига айланади.

Ҳижрий 1083 йил, милодий 1672 йил Усмонли қўшини Турла (Днестр) дарёси бўйида жойлашган Полшанинг мустаҳкам Каменетс қалъасини 9 кунлик қамалдан сўнг эгаллайди.

Ҳижрий 1096 йил, милодий 1685 йил Босния ҳокими бўлган усмонли қўмондони Финдиқ Мустафо пошо Синжқ алъаси жангида венеция қўшинини тор-мор қилади.

Ҳижрий 1362 йил, милодий 1943 йил Иттифоқчилар қўшинлари Тунис шаҳрига кирадилар (иккинчи жаҳон уруши чоғида) ва Германиянинг нацист қўшинларини Тунисдан қувиб чиқарадилар.

Ҳижрий 1371 йил, милодий 1952 йил Қирол Фаруқ Қоҳира ёнғинидан сўнг Мустафо Наххос Пошо ҳукуматини ишдан бўшатади.

Ҳижрий 1402 йил, милодий 1982 йил Тунис ва Ливия мамлакатлари ўртасида интеграция ва ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзоланади.

Ҳижрий 1436 йил, милодий 2015 йил Турк қўшини Усмонли сулоласи бобокалони Сулаймон Шоҳнинг мақбарасини Ҳалаб шимолидан Туркия чегарасига 200 метр ичкаридаги Ашма ҳудудига кўчиради.

Ҳижрий 1299 йил, милодий 1882 йил Муҳаммад Фуод Абдулбоқий, мисрлик муҳҳаққиқ ва феҳресчи олим таваллуд топди.

16:19 / 24.10.2025
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 17 куни
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 17 куни
ҲодисаларҲижрий 358, милодий 969 йил Фотимий қўмондони Жавҳар Сиқиллий Фустотга кириб, Ихшидийлар ҳокимиятига барҳам берди. Шундан сўнг Қоҳира шаҳрини (пойтахт) ва ал-Азҳар масжидини қуришни бошлаб бе...
19:21 / 05-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 16 куни
Ҳижрий 15, милодий 636 йил Қодисия жанги мусулмонларнинг форслар устидан ғалабаси билан якунланди. Ҳижрий 1048, милодий 1638 йил Усмонли давлати садри аъзами Муҳаммад пошо Бағдод қамали пайтида ҳалок...
20:04 / 04-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 15 куни
Ҳижрий 2, милодий 624 йил Қибланинг Байтул-Мақдисдан Каъбага бурулиши юз берди.Ҳижрий 587, милодий 1191 йил Арсуф жангида мусулмонлар салбчиларга мағлуб бўлди.Ҳижрий 1128, милодий 1716 йил «Амин Оже»...
18:41 / 03-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 14 куни
Ҳижрий 1245, милодий 1829-1830 йиллар Франция ҳукумати Жазоирни эгаллаш қарорини сиёсий даражада ҳал қилди. Амалий босқин 1830 йил июнда бошланди ва Жазоир пойтахти 1830 йил 5 июлда қўлга олинди.Ҳижри...
10:57 / 02-февраль Батафсил...