19 шаъбон 1447
Жумадул-аввал ойининг 9 куни

Ҳижрий 741 йил, милодий 1340-1341 йил Тарифа (Рiо Salado) жанги бўлиб ўтди. Қашдовийлар (Кастилия) билан маринидлар тўқнашувида кўпчилик мусулмонлар ҳалок бўлди. Бу Андалусдаги марокашликларнинг бевосита қатнашган сўнгги йирик жанги ҳисобланади.

Ҳижрий 1362 йил, милодий 1943 йил Франция қўшини бош қўмондони генерал Жиро (Гирауд) Тунис байи Муҳаммад Мунсифни немисларга ҳамкорликда айблаб, лавозимидан четлатиш буйруғини чиқарди.

Ҳижрий 1371 йил, милодий 1951-1952 йил Француз қўшинлари Марокаш қироли Муҳаммад бешинчи саройини қамал қилиб, айрим девон аъзолари ва Фасда Қоравиййин университети (Karaviyyin Universitesi) ректорини лавозимдан олиш каби қарорларни мажбурлаб қабул қилдирди.

Ҳижрий 447 йил, милодий 1055 йил салжуқийларнинг учинчи султони Жалолуд давла Маликшоҳ ибн Алп Арслон таваллуд топди.

Ҳижирий 762 йил, милодий 1361 Баҳри Мамлук султонларидан бири Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Қалавун вафот этди.

Ҳижрий 1003 йил, милодий 1595 йил Усмонлиларнинг ўн иккинчи султони Мурод III вафот этди.

Ҳижрий 1434 йил, милодий 2013 йил суриялик машҳур уламо, дин арбоби, шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий вафот этди.


20:05 / 30.10.2025
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 17 куни
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 17 куни
ҲодисаларҲижрий 358, милодий 969 йил Фотимий қўмондони Жавҳар Сиқиллий Фустотга кириб, Ихшидийлар ҳокимиятига барҳам берди. Шундан сўнг Қоҳира шаҳрини (пойтахт) ва ал-Азҳар масжидини қуришни бошлаб бе...
19:21 / 05-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 16 куни
Ҳижрий 15, милодий 636 йил Қодисия жанги мусулмонларнинг форслар устидан ғалабаси билан якунланди. Ҳижрий 1048, милодий 1638 йил Усмонли давлати садри аъзами Муҳаммад пошо Бағдод қамали пайтида ҳалок...
20:04 / 04-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 15 куни
Ҳижрий 2, милодий 624 йил Қибланинг Байтул-Мақдисдан Каъбага бурулиши юз берди.Ҳижрий 587, милодий 1191 йил Арсуф жангида мусулмонлар салбчиларга мағлуб бўлди.Ҳижрий 1128, милодий 1716 йил «Амин Оже»...
18:41 / 03-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 14 куни
Ҳижрий 1245, милодий 1829-1830 йиллар Франция ҳукумати Жазоирни эгаллаш қарорини сиёсий даражада ҳал қилди. Амалий босқин 1830 йил июнда бошланди ва Жазоир пойтахти 1830 йил 5 июлда қўлга олинди.Ҳижри...
10:57 / 02-февраль Батафсил...