19 шаъбон 1447
Жумадул-аввал ойининг 12 куни

Ҳижрий 1188 йил, милодий 1774 йил Усмонлилар давлати ва Россия империяси ўртасида Кичик Қайнаржа шартномаси имзоланди. Бу билан Усмонлиларнинг жаҳондаги нуфузи сезиларли пасайди. Шартнома кўпинча империянинг заифлашув йўли бошланган нуқта сифатида эсланади.

 

Ҳижрий 1411 цил, милодий 1990 йил БМТ Хавфсизлик Кенгаши 678-сонли қарорни қабул қилиб, Ироқ бир ярим ой ичида Кувайтдан чиқмаса, уни озод қилиш учун куч ишлатишга рухсат берди.

 

Ҳижрий 578 йил, милодий 1182-1183 йил Аббосийлар даврида Мутасаввиф олим, Рифоия тариқати асосчиси Аҳмад ар-Рифоий вафот этди.

 

Ҳижрий 622 йил, милодий 1225 йил, мусулмон адиб, энциклопедик асарлар муаллифи ва хаттот Ёқут ал-Ҳамавий вафот этди.

 

Ҳижрий 996 йил, милодий 1588 йил Усмонлилар давридаги энг машҳур меъмор, кўплаб иншоотлар муаллифи Мимор Синан (Синон пошо) вафот этди.

 

Ҳижрий 1229 йил,милодий 1814 йил Кувайтнинг иккинчи ҳукмдори Абдуллоҳ ибн Сабоҳ ибн Жобир Сабоҳ вафот этди.

 

Ҳижрий 1281 йил, милодий 1864-1865 йил жазоирлик мусулмон олим Шариф ибн Аҳраш Нойилий вафот этди.

 

Ҳижрий 1293 йил, милодий 1876 йил мусулмонлар халифаси ва Усмонлилар давлатининг 32 султони Абдулазиз I вафот этди.

15:39 / 02.11.2025
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 17 куни
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 17 куни
ҲодисаларҲижрий 358, милодий 969 йил Фотимий қўмондони Жавҳар Сиқиллий Фустотга кириб, Ихшидийлар ҳокимиятига барҳам берди. Шундан сўнг Қоҳира шаҳрини (пойтахт) ва ал-Азҳар масжидини қуришни бошлаб бе...
19:21 / 05-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 16 куни
Ҳижрий 15, милодий 636 йил Қодисия жанги мусулмонларнинг форслар устидан ғалабаси билан якунланди. Ҳижрий 1048, милодий 1638 йил Усмонли давлати садри аъзами Муҳаммад пошо Бағдод қамали пайтида ҳалок...
20:04 / 04-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 15 куни
Ҳижрий 2, милодий 624 йил Қибланинг Байтул-Мақдисдан Каъбага бурулиши юз берди.Ҳижрий 587, милодий 1191 йил Арсуф жангида мусулмонлар салбчиларга мағлуб бўлди.Ҳижрий 1128, милодий 1716 йил «Амин Оже»...
18:41 / 03-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 14 куни
Ҳижрий 1245, милодий 1829-1830 йиллар Франция ҳукумати Жазоирни эгаллаш қарорини сиёсий даражада ҳал қилди. Амалий босқин 1830 йил июнда бошланди ва Жазоир пойтахти 1830 йил 5 июлда қўлга олинди.Ҳижри...
10:57 / 02-февраль Батафсил...