24 жумадис сони 1447
Жумадул-аввал ойининг 17 куни

Ҳижрий 690 йил, милодий 1291 йил Мамлуклар султони Ашраф Ҳалил ибн Қалавун бошчилигида Акка шаҳри салбчилардан қайтариб олинди. Бунинг учун 160 минг пиёда, 60 минг отлиқ ва 92 та манжаниқдан иборат катта қўшин тайёрланди.

 Ҳижрий 979 йил, милодий 1571 йил 7 октябр куни Усмонлилар давлати Юнонистон соҳили яқинидаги Либанту жангида салбчиларга мағлуб бўлди.

 Ҳижрий 1227 йил, милодий 1812 йил Россия империяси билан Усмонлилар давлати ўртасида «Бухарест шартномаси» имзоланди. Унинг муҳим шартларидан бири Валахия ва Богдония (Молдавия)нинг Усмонлилар назоратида қолиши эди.

 Ҳижрий 1288 йил, милодий 1871 йил 3 август Файсалнинг икки ўғли Сауд ва Абдуллоҳ ўртасида «Барра» жанги бўлди. Бу жангда Сауд акаси устидан ғалаба қозониб, Нажд эгасига айланди.

 Ҳижрий 1344 йил, милодий 1925-1926 йиллар Миср Британия кўрсатмаси билан Ливияга Жағбуб воҳасини топширади. Бунинг эвазига Ливия Саллумни Мисрга беради.

 Ҳижрий 1351 йил, милодий 1932 йил Абдулазиз Ол Сауд Арабистон яриморолининг катта қисмларини, жумладан, Ҳижоз, Нажд, Аҳсо (ақсо эмас)ни бирлаштиришга муваффақ бўлди. Сўнгра «Саудия Арабистони Қироллиги» номини эълон қилди ва унинг биринчи подшоҳи бўлди.

 Ҳижрий 1366 йил, милодий 1947 йил Дамашқда Араб социалистик Баас партияси тузилди.

 Ҳижрий 1375 йил, милодий 1956 йил Судан мустақиллиги эълон қилинди. Барча партиялар бунга рози бўлди. Ўша йилнинг ўзида Судан Араб Лигаси ва БМТга аъзо бўлди.

 Ҳижрий 1392 йил, милодий 1972 йил Ҳиндистон ва Покистон урушдан кейинги масалаларни ҳал этиш учун Ҳиндистоннинг Шимла шаҳрида саммит ўтказди.

14:26 / 10-ноябрь
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Салавотлар
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 23 куни
Ҳижрий 512 йил, милодий 1118-1119 йил Салбчилар Сур (Ливан) шаҳрини қамал қилди. Фотиймийлар ва Салжуқийлар мағлуб бўлиб, фаранглар шаҳарни эгаллади.  Ҳижрий 1257 йил, милодий 1841 йил Усмон...
12:43 / 14-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 22 куни
Ҳижрий 1010 йил, милодий 1601-1602 йил Усмонли қўшини Емишчи Ҳасан Пошо бошчилигида юз минг аскардан иборат йирик олмон қўшини устидан ғалаба қозонади. Ҳижрий 1335 йил, милодий 1917 йил Усмонли...
12:41 / 13-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 21 куни
Ҳижрий 504 йил, милодий 1110 биринчи Салб юриши қўшинлари Сайдо шаҳрини босиб олди. Ҳижрий 690 йил, милодий 1291 йил Мамлуклар султон Ашраф Халил қипчоқ турки б...
12:32 / 12-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 20 куни
Ҳижрий 857 йил, милодий 1453 йил Усмонлилар султон Муҳаммад Фотиҳ Константинияни фатҳ этди. Шаҳар Византия империясининг минг йилдан ортиқ пойтахти бўлиб келган, унинг қулаши Европада катта акс-...
17:15 / 14-ноябрь Батафсил...