26 жумадул аввал 1447
Жумадул-аввал ойининг 21 куни

Ҳижрий 504 йил, милодий 1110 биринчи Салб юриши қўшинлари Сайдо шаҳрини босиб олди.

 Ҳижрий 690 йил, милодий 1291 йил Мамлуклар султон Ашраф Халил қипчоқ турки бўлган Мамлук султони Султон Сайфуддин Қаловуннинг ўғли Аккадан кейин Сайдо шаҳрини ҳам салбчилардан қайтариб олди.

 Ҳижрий 950 йил, милодий 1543 йил Усмонли флоти Хайриддин Барбарос бошчилигида Франциянинг Ница (Ниcе) шаҳрини қамал қилди. Таҳминан икки ҳафтадан ортиқ давом этган қамал натижасида шаҳар эгалланди. Бу иш Испанияга қарши урушда Франция илтимосига биноан амалга оширилган.

 Ҳижрий 955 йил, милодий 1548 йил Усмонлилар султон Сулаймон Қонуний Табриз шаҳрини эгаллади (Сафавийлар давлатининг энг муҳим шаҳарларидан бири).

 Ҳижрий 1049 йил, милодий 1639 йил Усмонлилар султон Мурод IV ва Сафавийлар ўртасида сулҳ шартномаси имзоланди. Шу билан икки томон ўртасидаги душманликка чек қўйилди.

 Ҳижрий 1134 йил, милодий 1722 йил Сафавий Эрон қўшинлари Афғонлар томонидан Гулнобод жангида тор-мор қилинди.

 Ҳижрий 1356 йил, милодий 1937 йил Қирол Фаруқ Миср тахтига расмий равишда қирол этиб тайинланди. Бу онаси қиролича Назлий Сабри Азҳар шайхи Муҳаммад Мустафо Мароғийдан сўраган фатводан сўнг, ҳижрий тақвим бўйича лаёқат ёши (سنّ الرشد) га етганлиги асосида амалга оширилди.

 Ҳижрий 1359 йил, милодий 1940 йил Туркия иккинчи жаҳон урушида бетараф эканини эълон қилди.

 Ҳижрий 1367 йил, милодий 1947 йил Ҳагана тўдалари Фаластиндаги Абу Кабир қишлоғида қирғин содир этдилар. Улар нажот топиш учун уйларидан қочишга уринаётган қуролсиз фуқароларни таъқиб қилдилар ва қишлоқдагиларнинг кўпчилиги ўлдирилди.

 Ҳижрий 1376 йил, милодий 1957 йил Британия ва Франция қўшинлари Сувайш канали минтақасидан бутунлай чиқиб кетишни якунлади.

 Ҳижрий 1377 йил, милодий 1957 йил Марокаш озодлик армияси ғарбий саҳродаги испан марказларига кучли ҳужум уюштирди.

 Ҳижрий 992 йил, милодий 1584 йил ҳижозлик фақиҳ, ёзувчи ва шоир Абус Саъадот Фокиҳий вафот этди.

 Ҳижрий 1434 йил, милодий 2013 йил Саудия шаҳзодаси Бадр бин Абдулазиз Ол Сауд вафот этди.

 

12:32 / 12-ноябрь
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 23 куни
Ҳижрий 512 йил, милодий 1118-1119 йил Салбчилар Сур (Ливан) шаҳрини қамал қилди. Фотиймийлар ва Салжуқийлар мағлуб бўлиб, фаранглар шаҳарни эгаллади.  Ҳижрий 1257 йил, милодий 1841 йил Усмон...
12:43 / 14-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 22 куни
Ҳижрий 1010 йил, милодий 1601-1602 йил Усмонли қўшини Емишчи Ҳасан Пошо бошчилигида юз минг аскардан иборат йирик олмон қўшини устидан ғалаба қозонади. Ҳижрий 1335 йил, милодий 1917 йил Усмонли...
12:41 / 13-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 21 куни
Ҳижрий 504 йил, милодий 1110 биринчи Салб юриши қўшинлари Сайдо шаҳрини босиб олди. Ҳижрий 690 йил, милодий 1291 йил Мамлуклар султон Ашраф Халил қипчоқ турки б...
12:32 / 12-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 20 куни
Ҳижрий 857 йил, милодий 1453 йил Усмонлилар султон Муҳаммад Фотиҳ Константинияни фатҳ этди. Шаҳар Византия империясининг минг йилдан ортиқ пойтахти бўлиб келган, унинг қулаши Европада катта акс-...
17:15 / 14-ноябрь Батафсил...