25 шаъбон 1447
Ражаб ойининг 2 куни

Ҳижрий 725 йил, милодий 1325 йил сайёҳ Ибн Баттута дунё бўйлаб биринчи саёҳатини туғилган шаҳри Танжердан бошлайди, У Маккага бориб, ҳаж ибодатини адо этади.

 Ҳижрий 920 йил, милодий 1514 йил Усмонлилар билан Сафавийлар ўртасида Чалдирон жанги юз берди. Бу жанг усмонли-сафавий тўқнашувида ҳал қилувчи жанглардан бўлиб, султон Салим I сафавийлар қўшинини енгиб, давлатига узоқ муддат хавф солиб келган душмандан қутулади.

 Ҳижрий 1144 йил, милодий 1732 йил Усмонлилар давлати Сафавийлар давлати билан шартнома имзолади. Унга кўра сафавийлар Табриз, Жанубий Озарбайжон, Кирмоншоҳ, Хузистон ва Ҳамадон каби бир қанча шаҳарлар устидан суверенитетни қайта тикладилар.

 Ҳижрий 1224 йил, милодий 1809 йил Умар Макром Муҳаммад Али пошо қарори билан Домиётга сургун қилинди. Гарчи Умар Макром бундан тахминан тўрт йил аввал Муҳаммад Алининг Миср ҳокимиятига келишида муҳим рол ўйнаган бўлса ҳам.

 Ҳижрий 1249 йил, милодий 1834 йил Француз қўшинлари Жазоир босқинининг бошида Блида шаҳрига бостириб киришда муваффақиятсизликка учради. Бунга шаҳарликларнинг қаҳрамонона қаршилиги сабаб бўлди.

 Ҳижрий 1275 йил, милодий 1859 йил Синай қўлёзмаси (Cодех Синаитиcус) Санкт Кетрин монастирида топилди. У Инжилнинг энг қадимий нусхаларидан бўлиб (Янги Аҳднинг тўлиқ, Эски Аҳднинг катта қисми), император Константин I буюртма қилган 50 нусхадан бири экани тахмин қилинади.

 Ҳижрий 1340 йил, милодий 1922 йил Бирлашган Қироллик 28 феврал баёнотини эълон қилиб, Миср мустақиллигини тан олди. Бироқ алоқалар хавфсизлиги, мудофаа, чет элликлар ҳимояси ва Судан келажаги борасида резервлар қолдирди. Бу масалаларни кейинги музокараларга сурди.

 Ҳижрий 1367 йил, милодий 1948 йил Ҳаганаҳ, Иргун ва Штерн тўдалари Қуддус ноҳиясидаги Деир Яссин қишлоғида қирғин содир этдилар: Соат 2:00 да босқин бошланиб, йўлларидаги ҳар ким ўққа тутилди. Сўнг уйлар ичидагилар билан бирга гранаталар билан портлатилди. 360 тинч аҳоли ўлдирилди. Қишлоқ вайрон бўлди.

 Ҳижрий 1373 йил, милодий 1953 йил Саудия Арабистонида биринчи Вазирлар Маҳкамаси ташкил этилди. Унинг раиси Қирол Сауд ибн Абдулазиз Ол Сауд бўлди.

 Ҳижрий 1376  йил, милодий 1957 йил БМТ Исроилни ҳали эгаллаб турган Миср ҳудудларидан чиқишга даъват қилувчи резолюцияни маъқуллади ҳамда БМТ Фавқулодда кучлари ваколатини кенгайтириб, уларни Исроил билан Миср ўртасида тўсиқ вазифасини бажарувчи этиб белгилади.

 Ҳижрий 1383 йил, милодий 1963 йил Ироқда Абдуссалом Ориф ўзининг ҳокимиятдаги шериги Араб Социалистик баас партиясига қарши тўнтариш қилиб, Миллий гвардияни тугатди ва баасчиларни ҳукуматдан ҳайдади.

 Ҳижрий 1402 йил, милодий 1982 йил Кемп-Девид келишувига биноан Исроилнинг Синайдан чиқиб кетиши якунланди.

 Ҳижрий 1411 йил, милодий 1991 йил Форс кўрфази уруши (II) доирасида «Десерт Сторм» (Чўл бўрони) амалиёти бошланди. Мақсад Ироқ босқинидан Кувайтни озод қилиш эди.

 Ҳижрий 1417 йил, милодий 1996 йил Saudiya Arabian Airlines 763-рейси ва Қозоғистон авиакомпанияси учоғи Янги Деҳли осмонида тўқнашиб кетди. Натижада 349 дан ортиқ йўловчи ҳалок бўлди. Бу тарихдаги энг қонли авиавазиятлардан биридир.

 Ҳижрий 1438 йил, милодий 2017 йил Иорданиядаги Ўлик денгизи минтақасида 28-Араб саммити иш бошлади. Унда аксар араб етакчилари иштирок этди.

 Ҳижрий 1113 йил, милодий 1701-1702 йил либиялик фақиҳ, котиб ва шоир Аҳмад ибн Ҳусайн Тароблусий вафот этди.

 Ҳижрий 1303 йил, милодий 1885-1886 йил Ироқ-Усмонли давридаги шоир ва насрнавис Жаъфар Ҳурсан вафот этди.

 Ҳижрий 1325 йил, милодий 1907-1908 йил моликий мазҳаби фақиҳ, Триполи (Усмонли) уламоси Муҳаммад Зофир Маданий вафот этди.

 

16:13 / 23.12.2025
Аввалги мақола
Ражаб ойининг 1 куни
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 22 куни
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 22 куни
ВоқеаларҲижрий 588 йил, милодий 1192 йил Салб юришлари якунида Салоҳиддин Айюбий билан Ричард I (Англия қироли) Рамла сулҳини туздилар. Учинчи салб юриши мақсадларига эриша олмагач, томонлар насроний...
12:19 / 10-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 21 куни
Ҳижрий 489 йил Рим папаси Урбан II Европа қўшинларини Константинополга йиғиб, биринчи салиб юришини бошлашни эълон қилди. Мақсад Қуддусни мусулмонлардан тортиб олиш эди. Ҳижрий 1333 йил Яманнинг Лаҳ...
12:15 / 09-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 20 куни
Ҳижрий 852, милодий 1448 йил Султон Мурод II Европа иттифоқига қарши Косово жангида ғалаба қозонди.Ҳижрий 987, милодий 1579 йил Усмонли давлатининг бош вазири Соколлу Меҳмед пошо Истанбулда суиқасд оқ...
18:13 / 09-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 17 куни
ҲодисаларҲижрий 358, милодий 969 йил Фотимий қўмондони Жавҳар Сиқиллий Фустотга кириб, Ихшидийлар ҳокимиятига барҳам берди. Шундан сўнг Қоҳира шаҳрини (пойтахт) ва ал-Азҳар масжидини қуришни бошлаб бе...
19:21 / 05-февраль Батафсил...