قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ نَسِيَ الصَّلَاةَ عَلَيَّ فقَدْ أَخْطَأَ طَرِيقَ الجَنَّةِ».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга салавот айтишни унутса (бепарволик қилса), жаннатнинг йўлидан адашибди», дедилар.
Имом Байҳақий, Имом Можа, Табароний ва Абу Нуъайм ривояти.
وَرُوِيَ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَيَرِدَنَّ عَلَيَّ الحَوضَ يَومَ القِيَامَةِ أَقوَامٌ مَا أَعْرِقهُمْ إِلَّا بِكَثْرَةِ الصَّلَاةِ عَلَيَّ»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни менинг ҳавзимга бир қавмлар келишади. Улар менга кўп салавот айтишгани учунгина ўша ерга тушишганини биламан». (Қози Иёз «Шифо» китобида келтирган).
«Далоилул хойрот» китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 13 февралдаги 03-07/1003-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.