24 Рамазон 1447
Шаъбон ойининг 2 куни

Ҳижрий 5-6, тахминан милодий 626-628 йилларда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинадан Бану Мусталиқ қабиласига қарши юришга чиқдилар.

Ҳижрий 1334, милодий 1916 йил Мадинада жанг бошланди. Шариф Ҳусайн томони билан Усмонли гарнизони ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. (Араб қўзғолони даври).

Ҳижрий 1337, милодий 1919 йил Британия – Афғонистон ўртасида уруш бошланди. Урушга сабаб Британия ва Ҳиндистон ҳукумати Афғонистонни мустақил давлат эканини тан олмагани бўлди.

Ҳижрий 1349, милодий 1930-1931 йил Индонезиядаги Ява оролида Мерапи вулқони портлаши оқибатида 700 киши ҳалок бўлди. Баъзи манбаларда портлаш қурбонлари 1 300 дан ортиқ экани қайд этилган.

Ҳижрий 1387, милодий 1967 йил  Шимолий Яманда тўнтариш бўлиб, сафарда юрган маршал Абдуллоҳ Саллол ҳокимиятдан олинди. Мамлакатни бошқариш учун 3 кишининг номзоди президентликка қўйилган. Бошида Абдураҳмон Ариёний бўлган. Саллол ҳукуматини Миср президенти Жамал Абдул Носир қўллаб-қувватлаб келган.

Ҳижрий 1417, милодий 1996 йил Саддам Ҳусайннинг ўғли Удайга суиқасд қилинди. Натижада у оғир жароҳатланди.

Ҳижрий 2, милодий 624 йил Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу таваллуд топдилар.

Ҳижрий 396, милодий 1006 йил ўз даврининг машҳур олимларидан, «Шайxул ислом» номи билан танилган Абу Исмоил Ансорий (Ҳератий) таваллуд топди.

Ҳижрий 255, милодий 869 йил 13 аббосий халифаси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Муъта вафот этди.

 

 

09:23 / 21-январь
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 1 куни
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...