28 Рамазон 1447
Шаъбон ойининг 9 куни

Ҳижрий 591, милодий 1195 йил Арак (Аларкос) жангида амир Абу Юсуф Яъқуб ибн Юсуф ибн Абдулмуъмин Кастилия қироли Алфонсо VIII устидан ғалаба қозонди.

Ҳижрий 803, милодий 1400-1401 йиллар буюк саркарда Амир Темур Дамашқни босиб олди.

Ҳижрий 932, милодий 1526 йил Заҳириддин Бобур Панипат жангида ҳинд ҳукмдори қўшинларини етти соат давомида енгди.

 Ҳижрий 1334, милодий 1916 йил Шариф Ҳусайн ибн Али бошчилигида Усмонлиларга қарши Катта Араб қўзғолони бошланди.

Ҳижрий 1335, милодий 1917 йил «Ал-Қибла» газетаси Араб қўзғолони байроғининг расмий шаклини белгилаган қарорни эълон қилди.

Ҳижрий 1391, милодий 1971 йил Уммон Араб давлатлари лигасига аъзо бўлди.

Ҳижрий 1399, милодий 1979 йил Жазоирнинг собиқ президенти Аҳмад Бин Белла (1965 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг 12 йил ҳибсда бўлган) озод қилинди.

Ҳижрий 1409, милодий 1989 йил Таба (шаҳар) ҳудуди устидан Миср суверенитети қайта тикланиб, унда Миср байроғи кўтарилди.

Ҳижрий 1411, милодий 1991 йил Коалиция қўшинлари Ироққа кирди ва Иккинчи Форс кўрфази урушида ердаги жанглар бошланди. (Кувайтни озод этиш учун).

Ҳижрий 1425, милодий 2004 йил Лондонда Islamic Bank of Britain (ИББ) — Буюк Британиядаги биринчи исломий банк очилди.

Ҳижрий 1429, милодий 2008 йил Иордания қироли Абдуллоҳ II Бағдодга борди. Бу Саддам Ҳусайн ағдарилганидан кейин шаҳарни зиёрат қилган биринчи араб етакчиси бўлди.

Ҳижрий 1442, милодий 2021 йил Байқўнғирдан Союз-2 ракетаси учирилди. Унда Туниснинг Challenge-1 (биринчи маҳаллий йўлдош), Саудиянинг Шаҳин Сати ва БААнинг DMSat-1 йўлдоши бор эди.

Ҳижрий 866, милодий 1461-1462 йиллар мағриблик олим ва шоир Иброҳим ибн Муҳаммад ат-Тозий вафот этди.

Ҳижрий 1377, милодий 1958 йил тунислик олим ва Азҳар шайхи Муҳаммад Хизр Ҳусайн вафот этди.


12:18 / 28-январь
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 8 куни
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...