28 Рамазон 1447
Шаъбон ойининг 11 куни

Ҳижрий 12, милодий 633-634 йиллар қўмондон Урва ибн Жаъд Бориқий розияллоҳу анҳу бошчилигидаги мусулмонлар билан араб насронийлари ўртасида Ханофис жанги бўлиб ўтди.

Ҳижрий 600, милодий 1203-1204 йил тўртинчи салб юриши Константинополни эгаллади.

Ҳижрий 967, милодий 1560 йил Испан флоти (200 кема, 30 минг аскар) Жарба (Тунис) ороли ва қалъасини, бир минг кишилик усмонли гарнизони чекингач, эгаллади.

Ҳижрий 1222, милодий 1807 йил: Миср волийси Муҳаммад Али Пошшо билан британияликлар ўртасида Даманҳур шартномаси имзоланди. Унга кўра Фрайзер экспедицияси Мисрдан чиқиб кетди.

Ҳижрий 1293, милодий 1876 йил Усмонли султони Мурод V ақлий саломатлиги сабаб тахтдан олинди. Ўрнига Абдулҳамид II тахтга ўтирди.

Ҳижрий 1359, милодий 1940 йил Италия фашист қўшинлари Иккинчи жаҳон уруши чоғида Мисрга бостириб кирди.

Ҳижрий 1375, милодий 1955-1956 йиллар Муҳаммад Али Жиннанинг саъй-ҳаракати билан Покистон мустақиллигини эълон қилди.

Изоҳ: баъзи маъдумотларда мустақилликнинг машҳур санаси милодий 1947, ҳижрий 1366 йил.

Ҳижрий 1381, милодий 1962 йил Кувайтда биринчи ҳукумат (Таъсис Кенгаши сайловидан кейин) тузилди. Бош вазир, амир, шайх Абдуллоҳ Солим Собаҳ бўлди.

Шу йили Қоҳирада биринчи Араб саммити бўлиб ўтди.

Ҳижрий 1411, милодий 1991 йил Саддам Ҳусайн Бағдод радиоси орқали Ироқ қўшинларининг Кувайтдан чиқишини эълон қилди (Форс кўрфази уруши якуний босқичи).

Шу йили Кувайт амири шайх Жобир Аҳмад 3 ойлик ҳарбий ҳолат жорий этди.

Шунингдек, шайх Саъд Абдуллоҳ ҳарбий ҳоким этиб тайинланди.

Ҳижрий 1433, милодий 2012 йил Муҳаммад Мурсий Миср Президенти сифатида Конституциявий Олий суд ҳузурида қасамёд қилди.

Ҳижрий 1436, милодий 2015 йил Саудиянинг Даммом шаҳридаги Ануд масжидида содир бўлган портлашда тўрт киши ҳалок бўлди.

Ҳижрий 33, милодий 653-654  йиллар атрофида Али Акбар ибн Ҳусайн (Имом Ҳусайннинг ўғли) таваллуд топди. .

Ҳижрий 1295, милодий 1878 йил Ал-Азҳарнинг 27 шайхи Муҳаммад Маъмун Шанавий таваллуд топди.  

Ҳижрий 1347, милодий 1929 йил ироқлик олим, журналист ва шоир Ато Хатиб вафот этди.

 

 

16:06 / 30-январь
Аввалги мақола
Салавотлар
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...