Ҳижрий 15, милодий 636 йил Қодисия жанги мусулмонларнинг форслар устидан ғалабаси билан якунланди.
Ҳижрий 1048, милодий 1638 йил Усмонли давлати садри аъзами Муҳаммад пошо Бағдод қамали пайтида ҳалок бўлди. У жанг майдонида ҳалок бўлган усмонли садри аъзамларининг тўртинчиси бўлди. Отаси Мустафо пошо ҳам аввалроқ Бағдод қамали чоғида эронликларнинг ўқидан ҳалок бўлган эди. Бағдодга эронликлар тахминан 14 йил аввал эгалик қилган эди.
Ҳижрий 1307, милодий 1890 йил Француз қўшинлари Ғарбий Суданга бостириб кириб, Сигу шаҳрини ишғол қилди.
Ҳижрий 1431, милодий 2010 йил Аирблуэ 202-рейси Исломобод яқинида қулаб тушди. Бортдаги 152 киши ҳалок бўлди.
Ҳижрий 1442, милодий 2021 йил Сувайш каналида халқаро кема қатнови тикланди. 12 шаъбон куни каналга тиқилиб қолган Эвер Гивен контейнер кемаси қайта сузишга чиқарилди.
Ҳижрий 1258, милодий 1842 йил мусулмонларнинг 102-халифаси Усмонли сулоласининг 34-султони Абдулҳамид II таваллуд топди.
Изоҳ: Абдулҳамид II нинг аниқ туғилган санаси шаъбоннинг 10 санаси, ҳижрий 1258, 21 сентябр, милодий 1842 йил.
Ҳижрий 549, милодий 1154 йил мусулмон олими ва ироқлик шоир Абул Ҳасан Дириний вафот этди.
Ҳижрий 609, милодий 1212 йил ироқлик олим ва ҳанафий мазҳаби фақиҳи Абул Фараж Бағдодий вафот этди.
Ҳижрий 1048, милодий 1638 йил Усмонли садри аъзами.Муҳаммад пошо вафот этди.