59. Абдуллоҳ ибн «Абдулло» ибн Умар ибн Хаттоб Абу Абдураҳмон ал-Қуроший ал-Адавий, Солим ибн Абдуллоҳнинг биродари, 105 йилда вафот этган, Термизийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 58. Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Амр ибн Нотил ибн Молик Абу Қилоба ал-Журмий, 104 йилда вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган, Ибн Ҳажар уни ишончли ровий ва фозил кишилардан бўлганини айтган. Заҳабий уни тобеинлар имомларидан, деган. 60. Абдуллоҳ ибн Шақиқ Абу Абдураҳмон ал-Уқайлий, 108 йилда вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 61. Абдуллоҳ ибн Рабоҳ Абу Холид ал-Ансорий, Басрада яшаган, Бухорийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 62. Абдуллоҳ ибн Исмат ал-Жушамий ал-Ҳижозий, Насоий ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 63. Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайр ибн Қатода ибн Саъд Абу Ҳошим ал-Лайсий, 113 йилда вафот этган, Бухорийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 64. Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн Абу Мулайка (Зуҳайр) ибн Абдуллоҳ ибн Жудъон ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай Абу Бакр ал-Қуроший ат-Таймий, машҳур тобеъинлардан, имом, ҳофиз ва фақиҳ олим бўлган. Али халифалиги даврида туғилган. У Оиша ва Асмоъ, Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, ас-Саҳмий, Ибн Умар, Ибн Зубайр, Умму Салама, Абдуллоҳ ибн Жаъфар ва Усмон ибн Аффонлардан ривоят қилган. Ибн Абу Мулайка 117 йилда вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 65. Абдуллоҳ ибн Умайр Абу Муҳаммад, Умму Фазл бинти Ҳорис ал-Ҳилолиянинг мавлоси, 117 йилда вафот этган, Муслим ва Ибн Можа ундан ривоят қилган. 66. Абдуллоҳ ибн Омир ибн Язид ибн Тамим Абу Имрон ал-Яҳсобий ад-Димашқий (21 − 118), Муслим ва Термизий ундан ривоят қилган. 67. Абдуллоҳ ибн Ҳубайра ибн Асъад ибн Каҳлон Абу Ҳубайра ас-Сабаъий ал-Ҳазромий (41 − 126), Бухорийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 68. Абдуллоҳ ибн Ҳаммам ал-Ҳиндий ал-Куфий, Насоий ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар уни мақбул ровий санаган. 69. Абдуллоҳ ибн Дийнор Абу Абдураҳмон ал-Қуроший ал-Адавий, Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобнинг мавлоси, 127 йилда вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 70. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Азҳар ал-Қуроший аз-Зуҳрий ал-Маданий, Абу Довуд ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар уни мақбул ровий ҳисоблаган. 71. Абдуллоҳ ибн Рофеъ Абу Рофеъ ал-Махзумий, мўминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳонинг мавлоси, Бухорийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 72. Абдуллоҳ ибн Рофеъ Абу Салама ал-Ҳазрамий, Ҳишом халифалиги даврида вафот этган, Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да ундан ривоят қилган. 73. Абдуллоҳ ибн Абу Закариё (Иёс) Абу Яҳё ал-Хузоъий, 119 йилда вафот этган, Абу Довуд ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар уни ишончли ровий, фақиҳ ва обид бўлганини айтган. 74. Абдуллоҳ ибн Утба ибн Абу Суфён (Сохр) ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс ал-Қуроший ал-Умавий ал-Маданий, Насоий ва Ибн Можа ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар у мақбул ровий эканини айтган. 75. Абдуллоҳ ибн Урва ибн Зубайр ибн Аввом Абу Бакр ал-Қуроший ал-Асадий, Ҳишом ибн Урванинг биродари, 45 йилда туғилган, Абу Довуддан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган, Ибн Ҳажар уни ишончли ровий, фозил ва донишманд кишилардан бўлганини айтган. 76. Абдуллоҳ ибн Заквон Абу Абдураҳмон ал-Қуроший, «Абу Зинод» куняси билан машҳур бўлган, 130 йилда вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 77. Абдуллоҳ ибн Соиб ибн Язид Абу Муҳаммад ал-Киндий, 126 йилда вафот этган, Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ундан ривоят қилган, Насоий ва Заҳабий уни ишончли ровий дейишган. 78. Абдуллоҳ ибн Сабъ, Насоий «Али муснади»да ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар уни мақбул ровий санаган. 79. Абдуллоҳ ибн Суроқа ал-Аздий ал-Басрий, Абу Довуд ва Термизий ундан ривоят қилган, ал-Ижлий уни ишончли ровий санаган. 80. Абдуллоҳ ибн Саъд ат-Таймий ал-Маданий, мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг мавлоси, Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар уни мақбул ровий эканини айтган. 81. Абдуллоҳ ибн Шиҳоб Абу Жазл ал-Хавлоний, Муслим ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар уни мақбул ровий санаган. 82. Абдуллоҳ ибн Суфён ибн Абдуллоҳ ас-Сақафий ат-Тоифий, Осим ибн Суфён ва Амр ибн Суфёнларнинг биродари, Насоий ундан ривоят қилган ва унинг ишончли ровий эканини айтган. 83. Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Абу Талҳа Абу Яҳё ал-Ансорий, Исҳоқ, Исмоил ва Амрларнинг биродари, 134 йилда вафот этган, Муслим ва Насоий ундан ривоят қилган. 84. Абдуллоҳ ибн Суфён Абу Салама ал-Қуроший ал-Махзумий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ундан ривоят қилган. 85. Абдуллоҳ ибн Абу Суфён ал-Ҳижозий ал-Маданий, Ибн Абу Аҳмаднинг мавлоси, 139 йилда вафот этган, Абу Довуд ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар уни мақбул, Заҳабий эса ишончли ровий деган. 86. Абдуллоҳ ибн Абу Салама (Маймун) ал-Қуроший ат-Таймий, 106 йилда вафот этган, Муслим, Абу Довуд ва Насоий ундан ривоят қилган. 87. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Умайя Абу Жаъфар аз-Зомрий, Насоий ундан ривоят қилган, Ибн Амр ишончли ровий саналади. 88. Абдуллоҳ ибн Абу Сулаймон Абу Айюб ал-Қуроший ал-Умавий, Усмон ибн Аффоннинг мавлоси, Бухорий ва Абу Довуд ундан ривоят қилган. 89. Абдуллоҳ ибн Савода ибн Ҳанзала ал-Қушайрий ал-Басрий, Бухорийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 90. Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Асом Абу Сулаймон ал-Омирий, Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳнинг акаси, Муслим ундан ривоят қилган. 91. Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Жобир ибн Атийк ал-Ансорий ал-Маданий, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 92. Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ Абу Жаъфар ар-Розий, бани ҳошимнинг мавлоси, асли куфалик, Сунан соҳиблари ундан ривоят қилишган, Ибн Ҳажар ва Заҳабий уни ишончли ровий эканини айтишган. 93. Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб ал-Қуроший ал-Ҳошимий ал-Маданий, Ҳусайн ибн Абдуллоҳнинг отаси, Сунан соҳиблари ундан ривоят қилишган, ишончли ровий. 94. Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб ал-Қуроший ал-Адавий ал-Маданий, Абу Довуд ва Насоий ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар унинг мақбул ровий эканини айтган. 95. Абдуллоҳ ибн Абу Утба ал-Ансорий ал-Басрий, Анас ибн Моликнинг мавлоси, Бухорий, Муслим, Термизий ва Ибн Можа ундан ривоят қилган. 96. Абдуллоҳ ибн Атийк, Насоий ва Ибн Можа ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар уни мақбул ровий ҳисоблаган. 97. Абдуллоҳ ибн Фаррух ал-Қуроший ат-Таймий ал-Маданий, Оиша розияллоҳу анҳонинг мавлоси, Муслим ва Абу Довуд ундан ривоят қилган. 98. Абдуллоҳ ибн Фаррух ал-Қуроший ат-Таймий, Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Фаррухнинг отаси, Насоий ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 99. Абдуллоҳ ибн Фазл ибн Аббос ибн Рабиъа ибн Ҳорис ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ал-Қуроший ал-Ҳошимий ал-Маданий, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 100. Абдуллоҳ ибн Қосим ал-Қуроший ат-Таймий ал-Басрий, Абу Бакр Сиддиқнинг мавлоси, Абу Довуд ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 101. Абдуллоҳ ибн Қудома ибн Аназа Абу Сивор, Насоий ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 102. Абдуллоҳ ибн Каъб ал-Ҳимярий ал-Маданий, Усмон ибн Аффоннинг мавлоси, Муслим ва Насоий ундан ривоят қилган. 103. Абдуллоҳ ибн Кайсон Абу Умар ал-Қуроший ат-Таймий, Асмоъ бинти Абу Бакрнинг мавлоси, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 104. Абдуллоҳ ибн Молик ибн Ҳорис ал-Ҳамдоний, Абу Довуд ва Термизий ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 105. Абдуллоҳ ибн Молик ибн Ҳузофа ал-Ҳижозий, Мисрда яшаган, Абу Довуд ва Насоий ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар у мақбул ровий эканини айтган. 106. Абдуллоҳ ибн Молик ал-Яҳсобий ал-Мисрий, Сунан соҳиблари ундан ривоят қилишган, Ибн Ҳажар унинг ишончли ровий эканини айтган. 107. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ ал-Қуроший ат-Таймий ал-Маданий, Қосим ибн Муҳаммаднинг биродари, 163 йилда вафот этган, Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насоий ундан ривоят қилган. 108. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Сойфий ал-Қуроший ал-Махзумий, Яҳё ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Сойфийнинг отаси, Насоий ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 109. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Абу Бакр Сиддиқ Абу Бакр ал-Қуроший ат-Таймий ал-Маданий, Бухорий, Муслим, Насоий ва Ибн Можа ундан ривоят қилган. 110. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб Абу Ҳошим ал-Қуроший ал-Ҳошимий, Ҳасан ибн Муҳаммад ал-Ҳанафиянинг биродари, 99 йилда Шомда вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 111. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Маън ал-Ғифорий ал-Маданий, Муслим ва Абу Довуд ундан ривоят қилган. 112. Абдуллоҳ ибн Муҳайриз ибн Жунода ибн Ваҳб Абу Муҳайриз ал-Қуроший ал-Жумаҳий, ишончли ровий ва обид зотлардан бўлган, 99 йилда вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 113. Абдуллоҳ ибн Мурра ал-Ҳамдоний ал-Хорифий ал-Куфий, 100 йилда вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 114. Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Шиҳоб ибн Ҳорис ибн Зуҳра Абу Муҳаммад ал-Қуроший аз-Зуҳрий ал-Маданий, Термизийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилган. 115. Абдуллоҳ ибн Ясор ал-Жуҳаний ал-Куфий, Абу Довуд ва Насоий ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 116. Абдуллоҳ ибн Мусайяб ибн Абу Соиб (Сойфий) ибн Обид ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ал-Қуроший ал-Оизий ал-Махзумий ал-Маккий, Муслим ва Абу Довуд ундан ривоят қилган. 117. Абдуллоҳ ибн Муониқ Абу Муониқ ал-Ашъарий, Ибн Можа ундан ривоят қилган, ал-Ижлий унинг ишончли ровий эканини айтган. 118. Абдуллоҳ ибн Маъбад ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб ал-Қуроший ал-Аббосий ал-Маданий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ундан ривоят қилган. 119. Абдуллоҳ ибн Маъбад аз-Заммоний ал-Басрий, Бухорийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 120. Абдуллоҳ ибн Ваҳб ибн Замъа ибн Асвад ибн Мутталиб ибн Асад ал-Қуроший ал-Асадий, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 121. Абдуллоҳ ибн Язид ибн Вадийъа ал-Ансорий, Насоий ундан ривоят қилган, Ибн Ҳажар унинг мақбул ровий эканини айтган. 122. Абдуллоҳ ибн Язид ал-Басрий, Бухорийдан бошқа сиҳоҳи ситта соҳиблари ундан ривоят қилишган. 123. Абдуллоҳ ибн Язид ал-Маданий, Мунбаъиснинг мавлоси, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ундан ривоят қилган, ишончли ровий. 124. Абдуллоҳ ибн Язид Абу Абдураҳмон ал-Муофирий, 100 йилда Африкада вафот этган, сиҳоҳи ситта соҳибларининг барчаси ундан ривоят қилган (фақат Бухорий унинг ривоятини «Ал-адабул-муфрад»да келтирган). 125. Абдуллоҳ ибн Воқид ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб ал-Қуроший ал-Адавий, 119 йилда вафот этган, Муслим, Абу Довуд ва Ибн Можа ундан ривоят қилган.
Одилхон қори Юнусхон ўғли тайёрлади.