20 жумадис сони 1446
Ҳаёт тарзлари

Оддийлик ва самимият Расули акрам ҳазратларининг юксак сажияларидаги икки асосий васф эди. Пайғамбаримиз ғоят оддий ҳаёт кечирганлар, оддийгина кийиниб, ғоят оддий таом еганлар. Емакда ва кийимда борига қаноат қилганлар. Ерда ўтиришдан жирканмаганлар30. Ҳар нарсадан оддийликни танлаганлар. У кишига яхши бир таом берилса, ундан ҳам ердилар, лекин умуман, кўп овқат емасдилар.

Ислом динида тарки дунёчилик йўқдир. Мусулмонлик роҳибликни тақиқлаган бир диндир31. Бир мусулмон дунёнинг ҳалол бўлган барча неъматларидан фойдаланади. Бироқ Пайғамбаримиз кайф-сафо ичида ҳаёт кечиришдан хушланмасдилар.

Асосий вазифада бепарволикка олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиб, бошқаларни ҳам кайф-сафога берилиб кетишдан қайтарганлар. Мардона кўринишлари учун эркакларнинг ипак кийим кийишларини истамас эдилар. Ўзларининг ҳамишалик кийимлари эчки жунидан тикилган эди.

Сўнгги нафасларини ҳам ана шундай кўйлакда олдилар32. Дунё матосига аҳамият бермасдилар.

«Дунё ашёсининг менга нима кераги бор? Менинг дунё билан алоқам, йўлида бир дарахтга учраган, пешин вақти дам олиш учун у дарахтнинг соясида бироз дам олган, сўнг яна йўлида давом этган бир йўловчининг алоқаси кабидир», дер эдилар33.

Ҳижратнинг тўққизинчи йили қўлга киритилган ўлжа моллари туфайли Мадинада асҳобнинг аҳволи бир мунча яхшиланиб, умумий фаровонлик ортган эди. Бироқ шунда ҳам Пайғамбаримизнинг уйлари эски ҳолини сақлади. Бутун уйларининг мафрушоти бир ётоқ, бир бўйра, лойдан ясалган бир кўза каби оддий ашёлардан иборат эди. Ётоқларида бир ёпинчиқ, теридан бир шилта (кўрпача) ёхуд икки қаватли бир мато парчаси бўларди.

Расули акрам бир неча кечани овқатсиз ўтказар эдилар. Неча кунлар мўриларидан тутун чиқмас, ойлаб уйларида чироқ ёнмасди. Бутун оилалари фақат хурмо ва сув билан кун кечирарди34.

Ҳазрат Оиша дейдиларки: «Пайғамбаримиз вафот этганларида уйимизда ейишга бир миқдор сулидан бўлак ҳеч нарса йўқ эди»35.

Расули акрам: «Бир мусофир учун бу дунёда бу қадар ашё етарлидир», дер эдилар36.

Ҳолбуки, давлатнинг хазинаси Расули акрамнинг амрларида эди. Бунинг устига хоҳласалар, у кишини асҳобнинг бойлари ҳамма нарса билан сева-сева таъминлаб туришлари мумкин эди.

Ислом тарихчилари дейишадики: «Жаноби Ҳақ бутун дунёдаги хазиналарнинг калитларини у Зотга берган, аммо у Зот рад этган эдилар»37.

Ҳазрат Умар Расули акрамнинг уйларига зиёратга бориб, шундай деган эдилар: «Расули акрамнинг сиртларида бир эҳромлари бор эди. Бир томонда яланғоч бир садр, устида теридан бир тўшак, бир бурчакда бир ҳовуч сули, бир пўст (тери), бўш бир сув тулуми кўрдим. Бу аҳволни кўриб йиғлаб юбордим. Расули акрам сабабини сўрадилар.

—Устида ётганингиз кўрпа вужудингизда из қолдирибди. Бутун молингиз шу уй ичида. Қайсарлар ва кисролар дунёнинг бутун завқларини сурганлари ҳолда сиз Аллоҳнинг Пайғамбари шундай бир ҳаёт кечирмоқдасиз! − дедим.

— Эй Хаттоб ўғли! Сен бу дунё уларники, охират неъмати бизники бўлишини истамайсанми?! − деб марҳамат қилдилар"38.

Изоҳлар

30. Термизий. «Шамоили Муҳаммадия»; «Асри Саодат».

32. Саҳиҳи Бухорий. «Асри Саодат», 2-жилд, 918-бет.

33. «Жомеъи Термизий». «Асри Саодат», 2-жилд, 919; «Пайғамбаримиз», 252-бет.

34. «Руҳи Ислом», 113-бет; «Пайғамбаримиз», 252-бет; «Асри Саодат», 2-жилд, 919-бет.

35. «Муснади ибн Ҳанбал». «Асри Саодат», 2-жилд, 919-бет.

36. Ибн Можа.«Асри Саодат», 2-жилд, 919-бет.

37. Амир Али. «Руҳи Ислом», 113-бет.

38. Муслим. «Асри Саодат», 2-жилд, 920-бет.

13:29 / 20.11.2012
Аввалги мақола
Кундалик ишлари
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...