Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида 1000 дона видеодиск

3 йил аввал 2631 siyrat.uz

Қрим мусулмонлари диний идораси ахборот хизматининг хабар беришича, «Амал» жамоат ташкилоти томонидан Украина жанубидаги Симферопол шаҳрида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шаънларини ҳимоя қилиш учун тадбир ташкил қилинди. Тадбир ҳафта охиригача давом этди.

Тадбир давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ёритиб берувчи мингдан ортиқ видеодиск тарқатилди.

Тадбир, асосан, Симферопол талабаларига қаратилди.

Бундан мақсад жамоатчиликка Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ишончли маълумотлар бериш эди.

М.Хотамий

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ