17 жумадис сони 1447
Ризоҳ, Наҳд ва Ҳавтакалар ўртасида бўлиб ўтган воқеа ҳамда бу ҳақда Қусайнинг шеъри

Ризоҳ ибн Рабиъа ўз юртига бориб жойлашгач, Аллоҳ унинг авлодини ва Ҳун қабиласини кенгайтирди. Улар бугунги кундаги Узра қабиласидир. Ризоҳ юртига қайтиб келганидан кейин у билан Наҳд ибн Зайд ва Ҳавтака ибн Асламлар ўртасида гап ўтиб қолди. У иккиси Қудоъанинг икки бўлагидир. Шунда Ризоҳ икки уруққа таҳдид қилди. Улар эса (Қудоъа ерларидан бутунлай кўчиб) Яманга кетиб қолдилар. Бу икки уруғ ҳозир ҳам Яманда яшайдилар. Шунда Қусай ибн Килоб Қудоъа қавмини севгани ва уларнинг аҳиллик ҳамда равнақларини яхши кўргани, укаси Ризоҳ билан улар ўртасида бўлиб ўтган ишларга ачинганидан қуйидаги шеърни ўқиди:

Менинг сўзимни Ризоҳга ким етказади, Ризоҳ, мен сендан икки нарсада ранжидим. Бани Наҳд ибн Зайд хусусидаким, Сен улар билан бизнинг орамизни буздинг. Одамлар Ҳавтака ибн Асламга ҳам ёмон муомала қилдилар-у, Бу билан менга ёмонлик қилдилар.

06:20 / 27.06.2020
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...