21 шаввол 1446
Ар-Рафода

Ар-Рафода – ҳар йили ҳаж мавсумида қурайшликларнинг Қусай ибн Килобга ҳожиларни меҳмон қилиш учун келтириб берадиган маблағлари бўлиб, келган ҳожилар орасидаги муҳтож кишилар шу меҳмондорчиликдан ер эдилар. Бу ишни Қусай Қурайш зиммасига юклаган эди. У қабиласига бу ишни буюраётиб: «Эй Қурайш аҳли, сизлар Аллоҳнинг қўшнилари, Унинг аҳли байти ва аҳли ҳарамидирсиз. Келган ҳожилар эса Аллоҳнинг меҳмони ва уйининг зиёратчиларидирлар. Шунинг учун улар ҳар қанча зиёфат ва икромга ҳақлидирлар. Шундай экан, ҳожилар учун ҳар йили ҳаж кунларида зиёфат уюштиринглар, токи улар сизларни улуғласинлар», – деган эди. Шундан сўнг Қурайш қабиласи ўз саййиди Қусайнинг буйруғига итоат этди. Қурайшликлар ҳар йили ўз маблағларидан Қусайга келтириб берар, у тўпланган пул эвазига Минода туриладиган кунларда ҳожиларни меҳмон қиларди. Бу иш жоҳилият давридан то Ислом дини кириб келгунига қадар давом этди. Сўнг Ислом ҳам бу гўзал одатни ўрнида қолдириб, бугунги кунимизга қадар давом эттириб келмоқда.

Ибн Исҳоқ: менга Қусай ибн Килоб ҳақидаги гапларни отам Исҳоқ ибн Ясор Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумдан ривоят қилиб берган.

19:19 / 20.12.2012
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...