2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳу билан Валид ўртасидаги низо ва Валидга «Ҳилф ал-Фудул» билан таҳдид қилингани

Ибн Исҳоқ: менга Язид ибн Абдуллоҳ ибн Усома ибн ал-Ҳодий

ал-Лайсийнинг айтишича, унга Муҳаммад ибн Иброҳим ибн

ал-Ҳорис ат-Таймий шундай деган экан: бир куни Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳу ва Валид ибн Утба ибн Абу Суфён ўртасида Зу-л-Марва деган жойда қўлга киритилган ўлжа туфайли низо чиқди. Валид ўша вақтда Муовиянинг Мадина шаҳридаги амири эди. Шунда Валид амирли­гидан фойдаланиб Ҳусайнга тегишли ҳақни олиб қўймоқчи бўлди. Ҳусайн эса: «Аллоҳ номи билан қасам ичиб айтаманки, ё ҳаққимни берасан ё қиличимни олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига бориб, Ҳилф ал-Фудул аҳлини чақираман», – деди. Шу пайт Валиднинг олдида ўтирган Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр: «Қасамки, агар Ҳусайн шундай қилса, мен ҳам қиличимни қўлга оламан. Сўнг унинг ҳаққи ундирилмагунича ёнида тураман ёки ҳар иккимиз ҳам бирга ўламиз», – деди. Бу гап Мисвар ибн Махрамага етиб борганда, у ҳам шундай қасам ичди. Бу воқеа Абдураҳмон ибн Усмон ибн Убайдуллоҳ ат-Таймийга етиб борганида, у ҳам шундай қасам ичди. Бу хабарни эшитган Валид ибн Утба Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ҳаққини беришга мажбур бўлди.

Ибн Исҳоқ: менга Язид ибн Абдуллоҳ ибн Усома ибн ал-Ҳодий ал-Лайсий Муҳаммад ибн Иброҳим ибн ал-Ҳорис ат-Таймийдан нақл қилиб деди: Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим ибн Адий ибн Навфал ибн Абдуманоф, Абдулмалик ибн Марвон ибн ал-Ҳакам Абдул-лоҳ ибн аз-Зубайрни ўлдирганидан сўнг унинг олдига келган. Муҳаммад ибн Жубайр Қурайш ичидаги энг олим киши эди. Абдул­маликнинг олдига кўп одам тўпланган вақтда Жубайр унинг олдига кириб: «Эй Абу Саид, биз билан сиз, яъни Бани Абдушамс ва Бани Навфаллар Ҳилф ал-Фудулда йўқмидик?» – деди. У: «Сен яхшироқ биласан», – деб жавоб берди. Жубайр шунда: «Менга сен айт, эй Абу Саид!» – деди. Шунда у: «Қасамки, йўқ. Биз билан сизлар бу иттифоқдан чиқиб кетган эдик», – деди. Жубайр эса: «Тўғри айт­динг», – деди.

 
10:54 / 21.12.2012
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...