14 жумадул аввал 1446
Замзам қудуғининг бошқа қудуқлардан афзаллиги ва бу борада айтилган шеър

Ибн Исҳоқ: Замзам қудуғи ўзидан олдинги ҳожиларни сув билан таъминловчи барча қудуқларни ортда қолдирди. Одамлар Масжид ал-ҳаром ҳудудида жойлашгани, Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссаломнинг қудуғи бўлгани ҳамда бошқа сувлардан афзаллиги боис унга талпина бошладилар. Абдуманофнинг ўғиллари Қурайш ва бошқа барча араблар олдида замзам билан фахрлана бошладилар. Мусофир ибн Абу Амр Қурайш олдида фахрланиб шундай деди: Аждодларимиздан шарафни мерос олдик-да, у сабабли улуғликка етдик. Ахир биз (Байтуллоҳга келган) ҳожиларни серсут ва сергўшт туяларнинг сути билан суғормадикми?! Шу боис бизлар ўлимга юзланган чоғимизда ҳам ёрдам ва кўмакка эга бўламиз. Ушбу шарафдан фақат ўлим сабаблигина ажраймиз, холос. Чунки дунёда ҳеч кимнинг ўлмасдан имкони йўқ-да. (Яъни агар ўлим бўлмаганида бу шараф ҳеч қачон бизни тарк қилмаган бўлур эди). Модомики замзам булоғи бизнинг аслий меросимиз экан, шу сабаб ўзгалар кўзини ҳасаддан ўямиз (яъни ўзгалар бизга ҳасад билан боқаверадилар). Ибн Исҳоқ: Ҳузайфа ибн Ғоним ҳам бу борада ушбу шеърни айтган: Ҳожиларни суғорувчи, яна яхшиликка ўргатувчи, Абдуманоф эса  Фиҳр авлоди саййидидир. Мақом қошида замзамни кавлади, Унинг сиқояси ҳар ким учун фахрга айланди.

15:35 / 23.12.2012
Аввалги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...