2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Ўқнинг Абдуллоҳ номига чиқиши, отасининг уни қурбонлик қилмоқчи бўлгани ҳамда қурайшликларнинг бунга монелик қилганлари

Ибн Исҳоқ: айтишларича, Абдуллоҳ отаси Абдулмутталибнинг энг севимли фарзанди, айни пайтда у (бўлажак) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари эди. Ёйлар эгаси фол кўришни бошлагач, Абдулмутталиб Ҳубал бути олдида тик туриб Аллоҳга дуо қила бошлади. Ёй Абдуллоҳга чиқди. Абдулмутталиб унинг қўлидан ушлаб, пичоғини олди. Уни Исоф ва Ноила бутлари олдига сўйиш учун олиб келди. Буни кўрган қурайшликлар: «Эй Абдулмутталиб, нима қилмоқчисан ўзи?» – дедилар. У: «Уни қурбонлик қиламан», – деди. Қурайш аҳли унга: «Қасамки, бу ишни қилмайсан. Чунки агар сен бугун шу ишни бошлаб берсанг, одамлар бундан кейин ўз ўғилларини шу тарзда қурбонлик қиладиган одат чиқарадилар. У ҳолда одамлар қандай ҳаёт кечиради?» – дедилар. Унга Ал-Муғира ибн Абдуллоҳ: «Қасамки, уни сўймайсан. Агар унинг эвазига бойликларимизни фидо қилиш керак бўлса, қиламиз», – деди. Қурайш аҳли бўлса: «Бундай қилма, уни Ҳижоздаги Аррофа исмли коҳина аёл ҳузурига олиб бориб, ундан сўра, агар у сени ўғлингни сўйишга буюрса, сўяверасан. Бошқа ишга буюриб, бу мушкил аҳволдан қутқарса, дарҳол айтганини қабул қил», – дедилар.

02:08 / 27.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...