Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшга етганларида боболари Абдулмутталиб ибн Ҳошим вафот этди. Бу фил воқеасидан саккиз йил кейин бўлди. Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Маъбад ибн ал-Аббос ўз оиласидагилардан биридан ривоят қилиб, деди: Абдулмутталиб вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшда эдилар. Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Саид ибн ал-Мусайяб деди: Абдулмутталибнинг вафоти яқинлашгач, ҳамма қизларини олдига чақирди. Улар олтита эдилар: София, Барра, Отика, Умму Ҳаким ал-Байдо, Умайма ва Арво. Абдулмутталиб қизларига: «Ўлимим олдидан орқамдан қандай йиғлашларингни эшитмоқчиман», – деди. Шунда қизлари бирма-бир оталари учун йиғладилар.