Барранинг отаси Абдулмутталиб учун айтган марсияси

1 ўн йил аввал 1850 siyrat.uz

Барра отаси Абдулмутталиб учун йиғлаб шундай деди: Эй кўзларим, асли-насли покиза, хуш табиат киши учун кўп-кўп инжулар ( ёшлар) сочиб, менга ёрдамчи бўлинг. Бахт ва шарафни ўзида жамловчи, (уйида мусофирлар учун доимо) ўчоқ ёқилган, (меҳмонни) очиқ чеҳра билан кутиб олувчи ва қадри олий зот (нинг ўлими)га (йиғлашим учун ёрдамчи бўлинг). Яъни ифтихор, иззат, шараф ва улуғлик соҳиби бўлмиш «Шай-бат ал-ҳамд» – Абдулмутталибнинг ўлимига. Тақдирнинг аёвсиз жафолари чоғида сабр, вазминлик билан турувчи кўплаб фазилат ва мўл-кўл яхшилик эгаси бўлган зотга... Қавмлари орасида юксак шараф соҳиби, тўлин ойдек нур сочиб турувчи бўлган зотга... Гарчи унга ўлим келган бўлса-да, уни кунларнинг ўтиши ва тақдир синов (ғам)лари хор ва забун этмаган (зот ўлимига йиғлашим учун ёрдамчи бўлинг).




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ