11 шаъбон 1447
Сийратни ёзиш қандай бошланди ва қандай ривожланди

   Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг сийратларини қоғозга тушириш у Зотнинг суннатларини, яъни ҳадисларини ёзишга нисбатан вақт жиҳатидан кейинги тартибда туради. Чунки суннатни битиш Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларидаёқ у Зотнинг изнлари, балки амрлари билан бошланган. Табиийки, у Зот аввал саҳобаларининг Қуръон билан Ҳадис орасида нақадар катта фарқ борлигини англаганликларига қаноат ҳосил қилгандан сўнггина бу ишга изн берганлар.

   Пайғамбар сийратини ёзишга биринчи эҳтимом қилган инсонлар: ҳижрий 92-йилда вафот топган Урва ибн аз-Зубайр сўнг Уббон ибн Усмон (105ҳ), Ваҳб ибн Мунаббиҳ (НОҳ), Шураҳбил ибн Саъд (123ҳ) ва Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийлардир (124ҳ). Лекин уларнинг ёзганлари бизгача етиб келмаган, замон ўтиши билан бирга йўқ бўлиб кетган. Фақат Ваҳб ибн Мунаббиҳ ёзган китобнинг озгина қисми Олмония шаҳарларининг бирида сақланаётгани айтилади. Аммо ўша илк тарихнависларга яқин замонда яшаган баъзи олимлар уларнинг ёзганларини ўқиб, ўрганиб ўз китобларига жойлаганлар ва Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, у китобларнинг аксариси бизгача етиб келган. Ана шундай олимларнинг бошида ҳижрий 152 йилда вафот этган Муҳаммад ибн Исҳоқ туради. Тадқиқотчилар Пайғамбар сийрати ҳақида Муҳаммад ибн Исҳоқ ўша замонда ёзган «Ал-Мағозий» номли асарни мазкур мавзуда ёзилган энг ишончли китоб, деб таъкидлаганлар. Бу китобнинг асл нусхаси бизга етиб келмаган бўлса-да, лекин у кишига асрдош бўлган Абдулмалик ибн Ҳишом у китобни ўқиб ўрганиб, таҳрир қилиб бизга етказганлар. Ўшанда Ибн Исҳоқ бу китобни ёзганига тахминан эллик йил бўлган эди. Ибн Халликон айтади: «Ибни Ҳишом Ибни Исҳоқнинг «Ал-Мағозий» китобидан Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини олиб таҳрир қилган ва мухтасарлаштирган, унинг бу китоби одамлар орасида «Сийроту ибни Ҳишом» номи билан машҳурдир».

06:29 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 9 куни
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан бўлишлари
Абдулмуттолибнинг вафотидан кейин ҳеч кимсиз қолган ёш Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни у кишининг амакилари Абу Толиб ўз қарамоғига олди. Абу Толиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламн...
15:32 / 07-январь Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини ёриш
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَتَاهُ جِبْرِيلُ وَهُوَ يَلْعَبُ مَعَ الْغِلْمَانِ، فَأَخَذَهُ جِبْرِيلُ فَصَرَعَهُ فَشَقَّ عَنْ قَلْبِهِ فَاسْت...
13:19 / 29.12.2025 Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмизилишлари
Ўша вақтда арабларнинг одати бўйича, болалар саҳролик аёлларга эмиздирилар эди. Уларнинг фикрича, саҳронинг ҳавоси ҳам, одамларининг ахлоқи ҳам шаҳарникидан яхши бўлгани учун саҳролик аёлларни эмиб ўс...
14:22 / 22.12.2025 Батафсил...