24 жумадул аввал 1446
Каъбанинг қайта қурилиши ва Қора тошнинг қўйилишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиқарган ҳукмлари. Каъбани қайта қуришнинг сабаби
 

Ибн Исҳоқ: Пайғамбар алайҳиссалом ўттиз беш ёшга етганларида Қурайш аҳли Каъбани қайта қуриш учун тўпландилар. Каъба ўша кунгача одам бўйидан сал баландроқ бўлиб, шифти йўқ эди. Қурайшликлар уни бузишдан қўрққанлари учун баландроқ кўтариб, устини ёпмоқчи бўлишди. Бунга бир куни Каъба ичидаги хазиналар сақланадиган қудуқдан бойликлар ўғирлаб кетилгани ва ўғирланган бойликларнинг Бани Мулайҳнинг қули Дувайк исмли кишининг уйидан топилгани сабаб бўлди.

Ибн Ҳишом: Қурайш аҳли Дувайкнинг қўлини кесдилар. Баъзиларга кўра, ўғрилар бойликни унинг уйига қўйиб туришган. Ўша кунларда денгиздаги Рум савдогарларидан бирининг кемаси Жидда соҳилига отилиб, парчаланиб кетган эди. Қурайшликлар шу кеманинг ёғочларини олиб, Каъба устини ёпиш учун тайёрлай бошладилар. Маккада бир қибтий дурадгор бўлиб, ёғочларни ёпиш учун тайёр ҳолга келтириб берди. Каъба ичидаги қудуқда бир илон бўлиб, қуёш чиқадиган вақтда Каъба деворларига чиқиб, офтобда тобланар эди. Бу илондан ҳамма қўрқарди. Чунки бирор кимса унга яқин келса, думини кўтарар, ўзига хос овоз чиқариб, оғзини катта очарди. Илон бир куни одатига кўра, қуёшда тобланиб турганида Аллоҳ унга бир қушни юборди. Қуш уни чангаллаб олиб кетди. Шу вақтда Қурайш аҳли: «Аллоҳ бизнинг ишимиздан рози бўлган кўринади, олдимизда моҳир уста ва ёғочлар бўлса, шунингдек, Аллоҳ бизларни бу илоннинг ёмонлигидан қутқарди», – дейишди.

 
07:49 / 06.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...