2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Абу Умайянинг маслаҳати

Қурайшнинг энг ёши улуғ қарияси Абу Умайя ибн ал-Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум бўлиб, бу масалани ҳал этиш мақсадида: «Эй Қурайш аҳли, бу ишларингизни ҳал қилиш учун масжид дарвозасидан биринчи бўлиб кирган кимсани ҳакам қилинглар», – деди. Улар бунга рози бўлдилар. Масжидга биринчи бўлиб кириб келган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлдилар. Низолашиб турганлар у Зотни кўришгач: «Бу ал-Амин-ку! Ҳамма унинг ҳукмига рози», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гап нимада эканини билгач: «Менга бир кийим келтиринглар», – дедилар. Сўнг тошни олиб, ана шу кийим устига қўйдилар ва «ҳар бир қабила шу кийимнинг бир четидан ушлаб, барча бирданига кўтарсин!» – дедилар. Улар шундай қилиб, тошни ўз ўрнига олиб боришгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан тошни олиб ўрнига қўйдилар. Шундан сўнг деворнинг қолган қисми кўтарилди.

Қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушмасидан илгари у Зотни «ал-Амин» деб атардилар.

20:51 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...