11 Рамазон 1447
Жанб коҳинининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида хабар бергани

Ибн Исҳоқ: менга Али ибн Нофеъ ал-Журашийнинг айтишича, Ямандаги Жанб номли қабилада жоҳилият вақтида бир коҳин бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги гап-сўзлар атрофга тарқаб, у ер­ларга ҳам етиб боргач, Жанб аҳли коҳиннинг олдига келиб: «Бизга бу одамнинг ишини кўриб бер», – дедилар. У тоғнинг тепасида яшарди. Қуёш чиққандан сўнг тоғдан пастга тушиб, ўзининг камонига суяниб бироз тик турди-да, сўнг узоқ вақт бошини осмонга тикиб қолди. Кей­ин сакрай бошлади ва: «Эй одамлар, Аллоҳ Муҳаммадни ҳақиқатан ҳам улуғ инсон қилибди ва халқи орасидан пайғамбарликка танлабди. Аллоҳ унинг қалбини тозалаб, поклабди. Эй одамлар огоҳ бўлинг, У сизнинг орангизда кўп турмайди», – деди. Бу гапларни айтиб бўлгач, коҳин тоғ тепасидаги манзилига қайтиб кетди.

09:19 / 23.01.2013
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...