Мен руҳонийнинг олдига бориб, бу динга қизиқишимни, бу дин илмларини ўрганмоқчилигим, у билан ибодат қилмоқчи эканимни билдирдим. У бунга рози бўлди, мен канисада қолдим. Аммо бу руҳоний ёмон одам бўлиб, одамларни садақа қилишга чорлар, садақаларни ўзида олиб қолиб, бева-бечораларга тарқатмас эди. У шундай қилиб, етти хумда тилла ва кумуш жамғарган эди. Мен бу ишларини билгач, уни жуда ёмон кўриб қолдим. Руҳоний оламдан ўтиб, насронийлар уни дафн этиш учун тўпланган вақтларида, мен одамларга унинг қилмишларини айтиб бердим. Улар: «Билсанг
нима бўлибди?! Унда, тўплаган бойликлари қани?» – деб сўради-
лар. Мен уларга бойликлар яширилган жойни кўрсатдим. Одамлар у ердан етти хум тўла тилла ва кумушларни олиб чиққанларида: «Қасамки, биз уни асло дафн этмаймиз», – дейишди. Сўнг уни дорга осиб, жасадини тошбўрон қилишди ва ўрнига бошқа кишини сайлашди».