3 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 3-куни

Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.


Салмон ўз ҳадяси билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида

Мен бир оз егулик тўплаб қўйган эдим. Кеч киргач, уни олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига Қубо қишлоғига бордим ва ҳузурларига кириб: «Менга сизни яхши одам, деб айтишганди, бунинг устига атрофингизда мусофир биродарларингиз ҳам бор экан. Мен садақа атаб қўйгандим. Бунга сизлардан бошқа лойиқроқ одам топ­май, сизларга олиб келдим», – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига қўйилган таомга саҳобаларни чорлаб, уни ейишга буюрдилар. Аммо ўзлари ундан қўл тортиб, емадилар. Ичимда:Бу− биринчиси», – дедим. Сўнг ортимга қайтиб, яна егулик тўпладим ва бу орада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келдилар. Сўнг у Зотнинг ҳузурларига яна келиб: «Мен сизнинг садақа емаслигингизни кўрдим, буларни сизга ҳадя сифатида олиб келдим», – дедим. Пайғамбар алайҳиссалом ундан ўзлари ҳам еб, саҳобаларни ҳам ейишга буюрдилар ва улар ҳам биргалик­да едилар. Мен ичимда: «Бу − иккинчиси», – дедим. Кейин у Зотнинг ҳузурларига Мадинадаги Бақийъ ал-Ғарқад қабристонида турган вақтларида келдим. Ўзим билан иккита қалин мато ҳам олиб келган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан бирга ўтирар эдилар. Мен у Зотга салом бериб, орқа томонларига ўтдим. Ниятим орқаларидаги белгини кўриш эди. Пайғамбар алайҳиссалом орқаларига ўтганимни кўриб, тўнларини тушириб, куракларини кўрсатдилар. Мен пайғамбарлик муҳрини кўриб, дарҳол танидим ва у Зотга ўзимни ташлаб, йиғлаган ҳолда муҳрдан ўпа бошладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Олдимга ўт», – дедилар. Мен у Зотнинг олдиларига ўтириб, бошим­дан ўтганларни худди, эй Аббоснинг ўғли, сенга айтиб берганимдек, сўзлаб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапларни қолган саҳобаларга ҳам айтиб беришимни хоҳладилар».

Салмон иймон келтирган вақтда қул бўлгани учун Бадр ва Уҳуд жангларида қатнаша олмади.

15:49 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Қайланинг насаби
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...