11 Рамазон 1447
Зайд ибн Амрга нима бўлгани

Ибн Исҳоқ: юқоридагилардан тўртинчиси Зайд ибн Амр ибн Ну­файл эса, насроний ҳам яҳудий ҳам бўлмасдан, қавми динидан юз ўгирди. Бут-санамлар, ўзи ўлган ҳайвонларни ейиш ва бутлар учун қилинадиган қурбонликлардан узоқлашди ҳамда қавмини қизларни тириклайин кўмишдан қайтарди. У: «Иброҳимнинг Роббисига ибодат қиламан», деб қавмидан узоқлашди.

Ибн Исҳоқ: менга Ҳишом ибн Урва отасидан, у онаси Асмо бинт Абу бакр розияллоҳу анҳумдан сўзлаб деди: «Мен Зайд ибн Амрни кексайган пай­тида, Каъбага суяниб: «Зайднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мендан бошқа бирортангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг динида эмассиз. Эй  Аллоҳим, агар қандай ибодат қилиш сенга севимли эканлигини бил­ганимда, албатта, ўшандай ибодат қилардим, аммо мен бу ибодатни билмайман», – деяётганини кўрганман. Шундан сўнг пешонасини саждага қўярди.

Ибн Исҳоқ: менга айтишларича, Зайднинг ўғли Саид ва амаки­сининг ўғли Умар ибн ал-Хаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Зайд ибн Амрнинг ҳаққига истиғфор айтиб, дуо қиласизми?» – деб сўрашди. У Зот: «Ҳа, чунки у қиёмат кунида ёлғиз ўзи бир уммат бўлиб тирилади», – дедилар.

10:45 / 23.01.2013
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...