20 жумадул аввал 1446
Алининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хонадонларида улғайиши
 

Аллоҳнинг Али ибн Абу Толибга қилган инъомларидан яна  бири, унинг Исломни қабул қилгунигача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хонадон­ларида ўсиб-улғайганидир.

Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Нажиҳ Мужоҳид ибн Жабр ибн Абу-л-Ҳажжождан сўзлаб, деди: Аллоҳнинг Алига берган неъ­мат ва яхшиликларидан бири шуки, Қурайш аҳлига қаттиқ очар­чилик келган вақтларда Алининг отаси Абу Толиб бола-чақаси кўп, аёлманд ва камбағал бўлгани боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бадав­лат бўлган амакилари Аббосга: «амаки, акангиз Абу Толибнинг аёлмандлигини биласиз, бугун одамларга етиб турган очарчилик­дан ҳам хабардорсиз. Келинг, икковимиз биргаликда унинг олдига бориб, биттадан ўғилларини олиб келиб, боқиб, катта қилайлик»,– дедилар. Аббос ҳам бу таклифга рози бўлди ва Абу Толибнинг олдига бориб, ўз мақсадларини баён қилганларида у: «Менга Ақил исмли ўғлимни қолдириб, қолган истаганларингни олиб кетаверинглар», – деди.

Ибн Ҳишом: Ақилни Толиб ҳам деб аташган.

Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алини, Аббос эса Жаъфарни ўз қарамоқларига олишди. Шундай қилиб, Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга то пайғамбарлик келгунига қадар ҳузурларида бўлиб, биринчи бўлиб иймон келтирди ва у Зотга келган ҳақ динни тан олди. Унинг акаси Жаъфар ҳам амакиси Аббоснинг қўлида улғайди. У ҳам кейинчалик Исломни қабул қилди.

 
17:10 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...