Ибн Исҳоқ: кейин эркак ва аёллар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Исломга кирдилар. Бу дин овоза бўлиб, барча томонидан тилга олинадиган бўлиб кетди. Шундан сўнг Аллоҳ ўз Расулига келтирган динини ошкор этишга, бу даъват ҳақида бошқаларга билдиришга ҳамда уларни шу динга чақиришга буюрди. Менга етиб келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу динни сир тутиб иш олиб боришлари билан Аллоҳ томонидан ошкора даъватга буюрилишларигача бўлган давр, Пайғамбар бўлганларидан бошлаб ҳисобланганда, уч йилни ўз ичига оларди. Бу борада Аллоҳ шу оятларни туширди: «Бас, Сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни ҳақ динга даъватни) ошкора қилинг ва мушриклардан (ҳозирча) юз ўгиринг»102. Шунингдек, «Яқин қариндошларингизни (Аллоҳ азобидан) огоҳлантиринг! Сизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг!»103.