16 шаъбон 1447
Надрнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин хусусида ўйлаб кўриш ҳақида қурайшликларга тавсияси

Абу Жаҳл воқеани айтгач, Надр ибн Ҳорис ибн Калада ибн Алқама ибн Абдуманоф ибн Абдуддор ибн Қусай (ибн Ҳишом: Надр ибн Ҳорис ибн Алқама ибн Калада ибн Абдуманоф ҳам дейилади) туриб: «Эй Қурайш жамоаси! Аллоҳга қасамки, сизларга бундан сўнг унга қарши бирон имкон топа олмайдиган иш тушди. Муҳаммад сизлар­нинг ичингизда ҳаммаларингиз рози бўладиган энг ростгўй ва омонат­дор киши эди. Қачонки, чакка сочлари оқаргач (яъни ёши улғайгач) ва сизларни чақираётган динини олиб келгач, уни сеҳргарликда ай­бладингиз. Йўқ, Аллоҳга қасамки, у сеҳргар эмас. Дарҳақиқат, биз сеҳргарларнинг сеҳри-ю суф-куфларини, тугунларини кўрганмиз; уни коҳин, дедингиз. Йўқ, Аллоҳга қасамки, у коҳин ҳам эмас, биз коҳинларнинг коҳинликларини, алжирашу қофияларини эшитган­миз. Уни шоир, дедингиз. Йўқ, Аллоҳга қасамки, у шоир ҳам эмас. Биз шеър нималигини яхши биламиз ва уларнинг ҳамма турини: ҳазажу ражазларини кўрганмиз. Уни телбаликда айбладингиз. Йўқ, Аллоҳга қасамки, у телба ҳам эмас, биз теобаликни кўрганмиз − бу телбанинг бўғилиши-ю васвасаси ҳам, довдираши ҳам эмас. Эй Қурайш жамоа­си! Ишингизни ўйлаб кўринг! Аллоҳга қасамки, сизларга буюк иш кўндаланг бўлди!» – деди.

02:54 / 27.06.2020
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...