4 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 4-куни

Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.
Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.


Қурайшликларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашлари ва у Зот алайҳиссаломнинг уларга жавоб беришлари

Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Эй Муҳаммад! Биз­ларга аввалги асрда йўқолган йигитлар ҳақида хабар бер. Улар билан қизиқ воқеа содир бўлган. Яна ер юзининг машриқу мағрибига етиб борган кезувчи киши ҳақида хабар бер. Яна руҳ ҳақида ҳам хабар бер, унинг моҳияти нима?» – деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Сўраган нарсангиз ҳақида эртага хабар бераман», – дедилар. Бироқ «Аллоҳ хоҳласа» демадилар. Улар қайтиб кетишди. Айтишларича, ўн беш кун ўтса ҳам, Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга на ваҳий юборди ва на Жаброил алайҳиссалом келди. Охири Макка аҳли: «Муҳаммад бизларга эрта­га, деб ваъда берган эди, бугун мана ўн бешинчи кун келди. У эса биз сўраган нарсаларнинг бирортаси ҳақида хабар бергани йўқ», – дея гап-сўз қила бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ваҳий келмай, тўхтаб қолгани ғамга солиб, Макка аҳли айтаётган сўзлар оғир ботди. Сўнг Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ томонидан «Каҳф» (Ғор эгалари) ҳақидаги су­рани туширди. У сурада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмларидан ғамгин бўлганлари танқид қилиниб, улар сўраган нарсалар: йигитлар, кезув­чи киши ва руҳ ҳақида хабар бор эди.

07:12 / 24.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...