Робиъул-аввал ойининг 27-куни
- Ҳижрий 469-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1076-йил 30-октябр) Андалуснинг энг буюк тарихчиси ва “Ал-муқтабис мин анба аҳлил-андалус”, “Ал-матин” китоби муаллифи Абу Марвон ибн Ҳайён ибн Халаф ибн Ҳусайн вафот этди.
- Ҳижрий 699-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1299-йил 22-декабр) Илхония давлати султони Маҳмуд Ғозон билан Мамолик давлати султони Носир Қоловон ўртасида Ҳимснинг шарқий қисми “Маржул-муруж” деган жойда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Ғозон жангчиларининг қўли баланд келди ва сон жиҳатдан кўплиги сабаб, султон Носир жангчиларини ер тишлатди.
- Ҳижрий 1304-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1886-йил 25-декабр) Мисрда катта ислоҳотлар олиб борган, хусусан аёлларнинг исломий таълим тарбиясига катта ҳисса қўшган ёзувчи адабиётшунос олима Малик Ҳафний Носиф хоним таваллуд топди.

Абу Бакр Мадинага ҳижрат қилишдан олдин Билолни қўшганда етти нафар қулни озод қилганди. Билол шуларнинг еттинчиси эди. Улар: Омир ибн Фуҳайра, у Бадр ва Уҳудда қатнашган ва «Маъуна қудуғи»143 куни шаҳид этилган эди; Убайс ва Зинниранинг онаси, Абу Бакр уни озод қилганида, унинг кўзига шикаст етди. Шунда қурайшликлар: «Унинг кўзини ал-Лот ва ал-Уззо кўр қилди», – де-йишди. Аёл эса: «Ёлғон айтяптилар, Аллоҳнинг уйига қасамки,
ал-Лот ва ал-Уззо зарар ҳам, фойда ҳам етказа олмайди», – деди. Шунда Аллоҳ унинг кўзини қайтарди.
Абу Бакр Наҳдийя ва унинг қизини ҳам озод қилди. Улар Бани
Абдуддор уруғидан бўлган бир аёлнинг чўриси эдилар. Уларнинг
ёнидан Абу Бакр ўтиб қолди. Бекалари уларни ун тортишга юборар экан, «Мен сизларни ҳеч қачон озод қилмайман!» – деб қасам ичарди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Эй фалончининг онаси, қасамингдан қайт!» – деди. У: «Сен қайт қасамингдан, уларни сен буздинг, энди ўзинг озод қил!» – деди. Абу Бакр: «Уларнинг нархи қанча?» – деб сўради. У: «Шунча, шунча», – деди. Абу Бакр: «Мен уларни сотиб олдим ва улар озоддир», – деди. (Чўриларга:) «Сизлар унини ўзига қайтаринг!»– деди. Улар: «Эй Абу Бакр, биз бу ишни битириб, сўнг унини қайтармайликми?» – деб сўрашди. Абу Бакр: «Агар шуни хоҳласангиз, шундай бўлсин», – деди.
Абу Бакр Бану Адий ибн Каъб маҳалласидаги Бани Муаммилнинг чўриси ёнидан ҳам ўтиб қолди. У муслима эди. Ўша вақтда мушрик бўлган Умар ибн ал-Хаттоб чўрини Исломдан қайтариш учун азоблаб, ураётган эди. Умар чарчаганида: «Мен сендан узр сўрайман, чарчаганим учунгина сени тарк этяпман», – дерди. Шунда чўри: «Аллоҳ ҳам сенга шундай қилсин», – дерди. Абу Бакр уни сотиб олиб, озод қилди.